Кеча қиёми суннатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги рўзадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз кечасиги намоздир», дедилар». Муслим ривоят қилган. 1. Тунги намоз ададининг афзали: қиёмни узун қилиш ила ўн бир ёки ўн уч ракъат. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн бир ракъат ўқир эдилар. ўша у Зотнинг намозлари эди» деган ҳадисга кўра. Бухорий ривоят қилган Бошқа ривоятда: «Кечаси ўн уч ракъат ўқир эдилар... » Бухорий ривоят қилган. 2. Тунги намозга турганда мисвок қилиш ва Оли Имрон сурасининг охирги оятларини ўқиш суннатдир. (190 оятдан суранинг охиригача). 3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган:

 اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ قَيِّمُ السَّمَوَاتِ وَاْلأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الْحَمْدُ لَكَ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَاْلأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَاْلأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ الْحَقُّ وَوَعْدُكَ الْحَقُّ وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ وَقَوْلُكَ حَقٌّ وَالْجَنَّةُ حَقٌّ وَالنَّارُ حَقٌّ وَالنَّبِيُّونَ حَقٌّ وَمُحَمَّدٌ حَقٌّ وَالسَّاعَةُ حَقٌّ اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ وَبِكَ خَاصَمْتُ وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّة إِلاَّ بِاللهِ.

 «Эй бор Худоё! Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва улардаги кимсаларни қоим қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг мулки Сеникидир. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақдирсан. Ваъданг ҳақдир. Мулоқотинг ҳақдир. Сўзинг ҳақдир. Жаннат ҳақдир. Дўзах ҳақдир. Набийлар ҳақдир Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдир. (Қиёмат) соати ҳақдир. Эй бор Худоё! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим. Сенга қайтдим. Сен ила хусумат қилдим (Сен берган ҳужжатлар ила душманларинг билан тортишдим). Сенинг ҳукмингга ҳавола қилдим. Бас, менинг аввалу охир, сиру ошкор бўлган нарсаларимни мағфират қилгин. Муқаддам ҳам Ўзингсан, охирги ҳам Ўзингсан, ҳеч илоҳи маъбуд йўқ, илло Ўзингсан. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи». ни дуо қилиб айтиш суннат бўлади. Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. 4. Суннатлардан яна: Тунги намозни енгил икки ракъат намоз ила бошлаш. У иккиси ила кейингиларига ғайратли бўлиб олиш учун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз кечаси (таҳажжудга) турса, намозини енгилгина икки ракъат билан очсин», дедилар». Муслим ривоят қилган. 5. Тунги намозни узун қилиш суннат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси намоз афзал?», деб сўралди. У Зот: «Қунутнинг узун бўлиши», дедилар. Муслим ривоят қилган. Бу ерда қунутдан мурод: қиёмдир. Тунги қиёмга ёрдамчи сабаблар: Дуо; Бедорликдан четда бўлиш; Кундузи қайлула қилиш; Маъсиятларни тарк қилиш; Нафсни мужоҳада қилиш.
Мавзуга оид мақолалар
Ёш муслима Forbes рўйхатига кирди Forbes журнали ҳар йил эълон қиладиган 30 ёшгача бўлган энг эътиборли кишилар давоми...

15:54 / 19.01.2018 3990
embedhttpswww.youtube.comwatchvO5OjBaLdifEembed

14:56 / 11.03.2017 4825
   Ғайрат Мажид исмли шахс айтади «Бу Ҳазратнинг ҳаётлик чоғларида бўлиб ўтган эди.... Мен Шайх давоми...

17:12 / 12.02.2017 6780
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам рабиъул аввал ойининг қайси кунида туғилганлар     Жавоб давоми...

12:07 / 27.11.2017 3085