Аллоҳ таолонинг инъоми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаластинлик кекса муслима аёл ҳаж амалларини бажараётган вақтда кутилмаган совғага эга бўлди – 70 йиллик айрилиқдан сўнг у Саудия Арабистонида ўз туғишган акасини учратиб қолди. Фотима ал-Харднинг 70 йил илгари акаси билан алоқаси узилиб қолган эди ва уни Мадинаи Мунавварада учратиб қолиб лол қолди. «Мен уни қайта учратишимга, деярли, ишонмай ҳам қўйгандим. Лекин мен доимо Аллоҳга ёлворардим, акамни яна қачондир кўришимга қалбимда умид учқуни бор эди. Энди эса мен унинг хотин ва болалари билан ҳам танишиб олдим. Ҳиссиётларим тўлибғтошган, шубҳасиз,бу – Аллоҳнинг бебаҳо инъомидир»,– дейди Фотима, дея хабар беради «IslamNews» « Al Arabiya» манбасига суяниб. Қолган фаластинлик ҳожилар ҳам ҳаж амалларини эсон-омон бажариб олганлари ҳамда Минодаги издиҳом ва Маккадаги кран йиқилишидан саломат қолганлари учун шукрона айтиб, енгил тортганларини изҳор қилдилар. «Бизга омад кулиб боқди, биз бу йили содир бўлган фалокатларнинг барчасини енгиб ўтдик. фаластинликлар учун Маккага келиш осон иш эмас»,– дея қайд қилади Фаластинлик ҳожилардан Самиъ ал-Ҳусни.    
Мавзуга оид мақолалар
Камтарлик яхшиликнинг безагигина эмас, посбони ҳамдир. Ж.Аддисон Атрофдаги ҳодисаларни кузатиб, давоми...

15:33 / 10.12.2018 4405
gallery linkfile sizemedium ids9528,9529,9530,9531,9532,9533,9534,9535

13:41 / 10.11.2016 23396
  Жорий йилнинг 20 октябрида «islom.uz» портали ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Байрам тантанасини фазилатли давоми...

20:37 / 02.01.2017 4330
10 ёшинг муборак Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

13:35 / 20.11.2014 4521