Ичимликлар ҳақидаги фойдани биласизми?№1
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ичимликлар ҳақидаги фойдани биласизми?

Инсон организмининг оддий сувга бўлган эҳтиёжини ҳеч нарса билан тўлиқ қондириш мумкин эмас. Сув ҳаёт учун энг зарур манбаалардан биридир. Обиҳаёт таркибидаги қатор фойдали элементлар вужудимиздаги намликни сақлаб, баданимизнинг ёшариши ва ҳужайралар бўлинувининг бир меъёрда давом этишини таъминлайди. Шу боис сувнинг ўрнини ҳеч нима босолмайди, десак, янглишмаймиз.

Аммо шундай ичимликлар ҳам борки, уларни истеъмол қилиш орқали организмимиз учун кўплаб зарур ва фойдали моддаларга эга бўламиз. Қуйида ана шулар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Кўк чой остеопороз, саратон, юрак-қон томир сингари хасталикларнинг пайдо бўлиши хавфини бирмунча камайтиради. Унинг таркибидаги флаваноидлар, полифеноллар ҳамда антиоксидантлар эса хужайралар емирилишининг олдини олиб, организмнинг табиий жараёнини мўътадиллаштиради. Шунингдек, кўк чойда суякларни мустаҳкамлайдиган ва тишларга ижобий таъсир кўрсатадиган фтор моддаси ҳам мавжуд. Тибет олимларининг эътироф этишларича, бир кунда ўн пиёла кўк чой ичган одам ўпка ва томоқ саратонига мутлақо чалинмас экан.

Соя сути юрак-қон томир хасталигининг олдини олишда аҳамияти беқиёс. Шунингдек, бу сервитамин маҳсулот бизни ортиқча холестирин ҳамда триглитсеридан халос қилади. Аммо ундаги фитоэстрогенлар кўкрак саратонини келтириб чиқариши ҳам мумкин экан. Шу боис, агар оилангиздагилардан кимдир бу хасталикка чалинган бўлса, соя сутини ичишдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиб олинг. Бироқ унутманг: бир кунда 250грамм соя сутини истеъмол қилиш орқали 81калл қуввaтга эга бўлишингиз мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
Интернетдаги баҳслар ҳақида... Инсон янги нарсани ўрганар экан, уни атрофидагиларга етказгиси келади. давоми...

11:53 / 26.10.2018 4620
Хотини. Хотин мустақил шахсдир, у эрига мулк ҳам эмас, тўла қарам ҳам эмас. Хотинда эрнинг фақат жуфти давоми...

14:32 / 04.06.2017 4544
Яхшилик қил, дeнгизга от Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина давоми...

12:10 / 04.03.2017 6789
Никоҳ ҳақида Қуръони Каримда шундай келтирилган ٣٢ Ўз ораларингиздаги тул эркак ва аёлларни давоми...

12:14 / 02.04.2018 3663