Гумон ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида:

«Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир», деган (12-оят).

Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпинча бир-биридан ёмон гумон қилишдан келиб чиқади. Ундан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак.

Бу ҳақида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», деган эканлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», – дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», – дедилар».

София розияллоҳу анҳо айтди:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен кечаси у Зотнинг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг уйим томон турдим. Ул Зот мени кузатгани мен билан турдилар. (Ул Зотнинг уйи Усома ибн Зайднинг масканида эди). Бас, ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тезлаб қолдилар.

Шунда у Зот: «Икковингиз шошилманг, бу (аёл) София бинти Ҳуяйдир», – дедилар.

«Субҳaналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули!» – дейишди.

«Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бирор нарсани ёки ёмонликни отишидан қўрқдим», – дедилар.

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpwww.youtube.comwatchvTyerWWs51zAembed

17:51 / 07.07.2015 10979
35 , , « , ». . Ўттиз бешинчи ҳадис Ало ибн Мусайяб отасидан, у ва Хайсама шундай деган «Ким Рамазон давоми...

18:38 / 08.06.2018 4277
Оилангизда қизалоқ ўсяпти. Сизнинг гўзал ва лобар қизингиз. Сиз у билан биргаликда айрим қийинчиликларни давоми...

18:48 / 01.01.2016 6791
     Ассалому алайкум, муҳтарам диндошларим Ҳазратимизни йўқотганимиз барчамизга оғир жудолик бўлди. Ҳали давоми...

20:20 / 05.02.2017 7264