Саудия Арабистонида энг баланд осмонўпар бино қурилиши якунига етказилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Дунёдаги энг баланд бинони қураётган Саудия Арабистонининг қурилиш компанияси лойиҳани якунига етказиш учун маблағ топилганини хабар қилади. Жиддадаги 170 қаватли бинонинг қурилишига ҳозирнинг ўзида 2 миллиард доллардан ошиқ маблағ сарфланган.

            «Бурж ал мамлака» ёки «Кингдом-Тауэр» («Қироллик Минораси») деб аталувчи, илгари «Майл-Хай-Тауэр» деб аталган, эндиликда эса «Жидда-Тауэр» («Жидда Минораси») деб аталаётган  бу минора баландликда 1км дан ошиши ва Дубайдаги «Бурж-Халифа» биносидан ҳам ўзиб, осмонўпар бинолар рекордини янгилаши режалаштирилмоқда, деб ёзади Би-Би-Си Рус хизмати.

            Бу лойиҳанинг ташаббускори саудий шаҳзода Ал-Валид бин Талал бўлиб, у подшоҳнинг жияни ва дунёдаги энг бой одамлардан биридир

«Islam-today.ru» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Мажлис «Талоқдан сақланиш воситалари» борасида тақдим қилинган тадқиқотларни кўриб, таҳлил қилгандан давоми...

17:12 / 16.10.2016 3938
Россия Федерал Миграция Хизмати ФМС бошлиғи Константин Ромадановский Россияга ишлашга келаётган мусулмон давоми...

22:00 / 10.07.2017 3704
Кечаги тадбирда минбардан янграган мана шу жумлалар мени жуда мутаассир қилди.Нимагадир бу жумлани тинглай давоми...

06:12 / 18.08.2023 2426