Тиш чиқиши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тиш чиқиш палласи боланинг ҳоли ўзгариб қолади, унда қайт қилиш, инжиқлик ва ёмон қилиқлар кўзғалади. Айниқса, тиш чиқиши қиш ва совуқ пайтларга ёки ёз ва иссиқ пайтларга тўғри келса, бу нарса кучлироқ кечади. Тиш чиқиши учун энг қулай пайт баҳор ва куздир. Тиш чиқиш вақти боланинг етти ойлик пайтида бўлади. Гоҳида тиш беш ойлигида чиқади, гоҳо ўн ойлик бўлгунча кечикади.

Шундай қилиб, тиши чиқаётганда мулойимлик билан боқиш, қайта-қайта ҳаммомга солиш, енгил озуқа бериш ва унинг қорнини таомга тўлдириб юбормаслик керак бўлади.

Тиш чиқиш пайти бўлганда уларнинг милкларини ҳар куни сариёғ билан ишқалаш керак. Тиш чиқишидан то ривожланиб, кучли бўлгунича қаттиқ нарсалардан эҳтиёт қилиш ва қатъий ман этиш керак бўлади. Чунки бунга йўл қўйиш тишларнинг ёмонлашиши, қинғир-қийшиқ бўлиб қолиши ва оралари очилиб кетишига сабаб бўлади.

Тиш чиққандан кейинги озиқлантириш

Тишлари чиққандан сўнг болаларни тадрижий равишда озиқлантириб бориш лозим. Уларга бериладиган энг биринчи озуқа майин озуқа бўлиши керак. Яъни иссиқ сувда ивитилган нон, қатиқ, сут, ундан кейин гўштдан ҳоли бўлган овқат ва шўрва, кейинроқ жуда латиф бўлган гўштни яхши чайнаб, юмшатиб берилади.

Чақалоқнинг тили чиқаётганда

Қачонки тиллари чиқадиган пайт яқинлашса ва уларга гапиришни осонлаштирмоқчи бўлинса, уларнинг тиллари асал, иссиқ сув ва андароний туз (оппоқ рангли туз нави) билан ишқаланади. Чунки бу нарсалар гапиришга монелик қиладиган оғир рутубатларни кетказади. Нутқ қиладиган пайтлари келса, уларга «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ»ни айттирсинлар. Токи уларнинг қулоқларига энг биринчи кирадиган нарса Аллоҳнинг исми ва Унинг тавҳиди ҳамда У Зотнинг Арш устида уларни қаерда бўлсалар ҳам кўриб, гапларини эшитиб турганлиги ҳақидаги сўзлар бўлсин.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг биринчи куни нохуш бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ҳижоб ўраган бир аёл кўчада тўкилиб ётган давоми...

15:29 / 02.05.2019 3995
Рамазоннинг ярми ўтди. Ижтимоий тармоқ, чатлар ва турли гуруҳларда баъзи оналар ўз фарзандлари билан бирга давоми...

13:46 / 27.05.2019 4063
Машҳур ирландиялик актёр Лиам Нисон ўзининг яқин ўтган кунлардаги Туркияга қилган ташрифида улкан давоми...

13:49 / 25.01.2017 4418