Эрмитажда Қуръоннинг ноёб нусхалари тақдим қилинади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Россиянинг Динлараро кенгаши дунё динларининг муқаддас матнлари кўргазмасини  Петербург Эрмитажида ўтказиш таклифини кўриб чиқди ва маъқуллади. Шунингдек, кўргазмада Қуръоннинг ноёб нусхалари ҳам қўйилиши кўзда тутилган.

«Кўргазма лойиҳасига тақдим қилинган дастлабки рўйхатда унга яқин исломий ҳужжатлар мавжуд. Улар орасида  Санкт-Петербургда сақланаётган, VII-IX асрларга оид мусулмонларнинг оламшумул аҳамиятга эга бўлган  «Усмонийлар Қуръони» ҳам бор. Қўлёзманинг полиграфик тадқиқоти кўрсатишича, у шимолий ёки марказий Арабистонда яратилган», – деб хабар берилади.

Рўйхатга  «Усмонийлар Қуръони»дан  ташқари, Кохирадаги Амр ибн Осс масжидидаги муқаддас китобнинг нусхаси ҳам киритилган. Мусҳаф узоқ йиллар давомида Жан-Жозеф Марселнинг коллекциясида сақланган. Бу одам арабшунос ҳамда ношир бўлиб, Наполеон Бонапарт томонидан таъминланган Миср   экспедициясининг олимларидан биридир.

Ҳозирда қўлёзманинг сезиларли қисми Парижда, айрим варақлари эса Ватикан кутубхонасида ва Лондондаги шахсий коллекцияда сақланади.

«ансар.ру»нинг хабар беришича, экспозициянинг  моҳияти  давлат томонидан ҳамда айрим марказий диний уюшмалар билан бирга ҳал қилинади.

Гўзал таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.be50khHhoRzZoembed

11:17 / 13.10.2017 4638
Аёл Ҳар сафар Қуръони Каримни ўқиган вақтимда Аллоҳ таолонинг эркакларни  жаннатдаги ҳуру ийнлар билан давоми...

19:10 / 01.02.2017 10811
Керакли масаллиқлар 3 дона хурмо, 34 стакан анор доначалари, 1 дона олма, 50 г ялпиз барглари, 2 чой қошиқ давоми...

17:30 / 17.01.2017 4929
embedhttpswww.youtube.comwatchv2FxJ58lhNt4embed

18:07 / 11.04.2017 5996