«Сийрат»га бағишланган танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу дунёда бизларни нозик ҳилқат соҳибалари қилиб яратган, Ўзининг ҳабиби бўлган Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

Биз, аёлларни ҳурмат ва эҳтиром қилишда ўз умматларига ўрнак кўрсатган суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у Зотнинг аҳли байти ҳисобланган оналаримизга дуруду саловатлар бўлсин.

Ассалому алайкум азиз опа сингиллар! Мўмина, муслима биродарлар!

Барчангизни кириб келаётган Рабиул аввал ойи билан муборакбод этамиз. Ушбу ой набийимиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз ва бениҳоя муҳаббатини даъво қилувчи ҳар бир муслима учун ўта аҳамиятлидир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту васаллам аёлларнинг илмли, маърифатли бўлишларига алоҳида эътибор берганлар. Буни у Зотнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ўта илмли, маърифатли аёл бўлганларидан билишимиз мумкин. У зот ўз даврининг ўқиш-ёзишни биладиган кам сонли аёлларидан бири бўлганлар. Уламоларимиз Оиша онамизнинг илмларини бутун дунё аёлларининг илмига таққослаганда, у кишининг илмлари устун келишини айтганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг олдига саҳобаларнинг савол сўраб келганлари ҳеч биримизга сир эмас.

Биз ҳам у зотдан ўрнак олган ҳолда, туғилаётган ва келажакда дунёга келувчи умматларнинг тарбиячиси бўлувчи аёлларимизнинг билимларини ошириш мақсадида, шундай муборак ойда бир танлов ўтказишни ният қилдик.

Сиз, азиз муслималарнинг ҳукмига викторина саволларни ҳавола этамиз ва жавобларингизни қуйидаги манзилда кутиб қоламиз: muslimalar1@gmail.com

Жавобларни милодий санада 22 январгача, ҳижрий санада эса Рабиул аввал ойининг 10 кунигача қабул қиламиз. Энг кўп саволларга жавоб берган 3 та мухлисамизга махсус совғаларимиз бор.

Ва , албатта, сизни ушбу танловда фаол иштирок этишингиздан умидвормиз.

Muslimaat.uz саҳифаларини кузатиб боринг. Аллоҳим, ушбу танловни барчаларимизга манфаатли қилгин. Омин.

Мавзуга оид мақолалар
Muslimaat.uz табриклари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига

13:35 / 20.11.2014 5774
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Замзам билан таҳорат қилиш жоизми Жавоб . «У замзам суви билан нажас давоми...

19:04 / 17.03.2017 5315
2013 йил 12 март кечаси 175 кишидан иборат Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи ЖИДДА ТОШКЕНТ рейси давоми...

19:13 / 21.12.2016 3436
САВОЛ Жунуб одам ғусл қилишни намоз вақтигача кечиктириши мумкинми ЖАВОБ Ювинишни намоз вақти киргунича давоми...

13:33 / 17.04.2017 5594