Гўштли варақи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқ: Буғдой уни - 350 г, сув - 150 г, туз - 5 г, маргарин - 60 г, қўй ёки мол гўшти - 300 г, пиёз - 250 г, ўсимлик мойи - 50 г, қовуриш учун ўсимлик мойи60г, туз,таъбга кўра мурч.

Унга сув, туз солиб, хамир қорилади. 20-30 дақиқа тиндирилади. Сўнгра 1,5-2 мм қалинликда ёйиб, юзига эритилган маргарин суртилади ва ўқловга ўралади. Кейин ўралган хамир ўқлов узунлиги бўйича кесилади. Шу тасмадан 4х6 см жилдлар кесиб, қийма солиб, хамир букланади ва бармоқ билан босиб ёпиштириб, бурамали кескич билан кесилади. Қиздирилган ёғда қовурилади. Қийма: гўштни қиймалагичдан ўтказиб, майда тўғралган пиёз, туз ва мурч солиб, ёғда қовуриб олинади.

Мавзуга оид мақолалар
Ота «Бисмиллаҳ, барча мақтов ва шукрлар Аллоҳгадир, Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин Холид, бир давоми...

08:43 / 25.12.2016 5252
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул давоми...

11:34 / 29.11.2016 6048
18 декабрь 2018 йил санасида Grandtalim ўқув марказида халқаро араб тили куни муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб давоми...

15:01 / 19.12.2018 3870
Ҳидоят томчилари Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратнинг дунёдан ўтганларига давоми...

12:59 / 01.03.2017 6922