Гулли картошка
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таомни мазали тайёрлаш бир санъат бўлса, уни безатиш яна бир санъат ҳисобланади. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат бўлса керак. Баъзан бирор бир мазали таом тайёрлаймиз-да, безатишга ёки таом ёнига гарнир сифатида яна бирон бир қўшимча қилишга келганда, «Нима қилсам экан?» деб бош қашлаймиз.

Ушбу саҳифамиздаги маълумот ана шундай бош қашлаш ва турли саволларни бартараф этишда оз бўлсада ҳисса қўшса, ажаб эмас.

Керакли маҳсулотлар:

Картошка − 1 кг

Сут − 250-300 мл

Сариёғ − 100 гр

Таъбга кўра туз ва шивит (укроп)

 Тайёрланиши:

Картошкани тозалаб, бир неча бўлакларга бўлиб, қайнатиб, пишириб олинади. Пишган картошкани сузиб олгач, қайнатилган сут ва эритилган сариёғни қўшиб яхшилаб эзилади, аниқроғи бўтқа (пюре) қилинади. Таъбга кўра туз ва шивит қўшиб юборишни ҳам унутманг.

Димхона (духовка) патнисига пергамент (махсус пишириқ қоғози) ёйиб, қандолат қопига пюрени солиб, гул шаклида сиқиб чиқасиз, сўнгра 200 даражали димхонага 15-20 дақиқа қўйиб, қизартириб, қуритиб оласиз.

Тайёр бўлган маҳсулотни ҳам гарнир ўрнида, ҳам болаларга енгил таом ўрнида дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
Вашингтон яқинида жойлашган Parkdale High School мактабида мусулмон ўқувчиларга ўқув соатлари орасида ибодат учун давоми...

18:58 / 09.12.2016 4405
Корея сафари 1лавҳа embedhttpswww.youtube.comwatchvg1B2TpIBIembed Корея сафари 2лавҳа embedhttpswww.youtube.comwatchvAGZ77xjBbXEembed Корея сафари давоми...

10:01 / 07.03.2017 5635
Иккинчи кун... Ассалому алайкум Мана бугун Рамазоннинг иккинчи куни. Иккинчи кун биринчисига қараганда давоми...

19:16 / 28.05.2017 3685
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларида бўлсам, айтмоқчи бўлганларим Қачон сизга етарман, Ё давоми...

19:27 / 24.11.2016 5748