Творогли печенье
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли масалиқлар: 400 г творог, 200 г маргарин ёки сариёғ, 300 ёки 350 г ун, ош содаси чорак чой қошиқда, 1 чой қошиқ қабартма туз, шакар Тайёрланиши: ун, ош содаси билан қабартма тузни қўшиб аралаштирилади. Устидан қирғичдан ўтказилган сариёғ солинади. Сариёғ музлатгичдан олингани маъқул. Ун ва сариёғни қум ҳолатига келгунча аралаштирилади. Масаллиққа эзилган творог қўшиб, юмшоқ ҳамир қорилади. Творог ҳолатидан келиб чиқиб, ун миқдори озайтирилади ёки кўпайтирилади. Творог қуруқ бўлса, ун озроқ, сувли бўлса кўпроқ қўшилади. Тайёр хамир 30-40 дақиқага музлатгичга қўйилади. Музлатгичдан олинган хамир кичик бўлакчаларга бўлиниб, сомсанинг хамирига ўхшаб ёйилади. Ёки хамирнинг ҳаммаси ёйилиб, стакан ёрдамида айлана шаклида кесиб олинади. Айлана шаклдаги хамирни шакарга ботириб, шакарли томонини ичкарига қилиб, букланади, сўнгра ярим доира шаклидаги хамир шакарга ботирилиб, шакар тарафини ичкарига қилиб букланади. Печеньенинг усти тарафи шакарга ботирилиб, духовка патнисига қўйилади. Қиздирилган духовкада 25-30 дақиқа давомида пиширилади.
Мавзуга оид мақолалар
Фотима розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин олти ойгина яшади.Имом Заҳабий давоми...

10:22 / 02.12.2022 3405
embedhttpswww.youtube.comwatchvf1wstI1NGDgembed Мен ҳам инсониятнинг бир аъзосиман.  Аниқ биламан, агар мен Аллоҳ азза ва жаллани давоми...

14:42 / 25.03.2019 4630
Бугунги дунё янгиданянги ташвишлар ва муаммоларни келтириб чиқармоқда. Аммо шундай муаммолар ҳам борки, давоми...

12:37 / 01.02.2017 6117