Туркча пахлава
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Керакли масаллиқлар: ун, жўҳори крахмали, 1 дона тухум, 50 г ёғ, 1 ст. сут ёки қатиқ, 3 ст. майдаланган ёнғоқ, 2 ст. шакар, лимон кислотаси ёки бир дона лимон суви, бир чимдим туз.Идишга бир чимдим туз, тухум, ёғ, сутни солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Оз-оздан ун солиб, юмшоқ хамир қорамиз. Хамирни ёнғоқ бўлакчаларидек зувалачаларга ажратамиз. Ёнғоқ бўлакчаларини худди сомса хамири катталигида очамиз. Хамирни ёйганда урвоғиға жўхори крахмали ишлатилади. Ўнта сомса хамири шаклидаги хамирларни орасига жўхори крахмалини сепиб, устма-уст қўйиб, това катталигида очамиз ва хамирни товага ёямиз. Худди шу усулда барча ёнғоқ шаклидаги хамирлар очилади. Ҳар бир ўнтадан ёйилган хамирларни устига майдаланган ёнғоқ сепилади. Лист устига бир ёки икки стакан писта ёғини қуямиз. Камида икки соатга тиндиришга қўямиз. Лист устига қуйилган ёғ хамирга сингиши лозим. Сўнгра листдаги пахлавани ихтиёрий шаклда кесамиз. Қиздирилган газ печида 40-45 С° да пиширамиз. Қиёми учун: 2 стакан шакарга 1 стакан сув, лимон кислотаси ёки бир дона лимонни сиқиб, сувини қўшиб, худди чак-чак қиёмига ўхшаш қилиб тайёрлаймиз. Лимон суви қиёмни шакар бўлиб қолмаслигини таъминлайди. Тайёр қиёмни пахлаванинг устига қуямиз.
Дилором тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
....Ҳар бири фалакда сузиб юрар,Аллоҳ таоло Ўз қудратини кўрсатиш учун бошимиз узра коинотда бизни ҳайратда давоми...

21:39 / 19.03.2023 4719
Алвидо, эй нури Раҳмон, алвидо,Алвидо, эй кони ирфон, алвидо,Алвидо, эй қути иймон, алвидо,Алвидо, эй моҳи давоми...

06:03 / 20.04.2023 3265
АББОС а. қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади. АБДУЛАЗИЗ а. иззат ва кучқудрат давоми...

16:59 / 28.10.2016 261888