Kарамли пирог
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 
Керакли масаллиқлар:
Хамири: 3 дона тухум, 1 пиёла қатиқ, 1 пиёла майонез, 8 қошиқ ун, 0,5 чой қошиқ ош содаси (уксус билан ўлдирилади).Қиймаси: 350 г қийма (мол гўшти), 300 г карам, 1 боғ шивит, 1 боғ кашнич. Тайёрланиши: тухум кўпиртирилади, сўнгра қатиқ ва майонез солинади. Ош содасини 3-4 томчи уксус билан ўлдирилади. 8 қошиқ ун қўшилади. Қийма: 350 г қийма қовурилади. Карамни юпқа тўғраб, 1 дақиқага қайноқ сувга ивитиб қўйилади. Сувдан сузиб олиб, қиймага қўшилади. Шивит ва кашнич майда-майда тўғраб қўшилади. Таъбга кўра туз ва зираворлар қўшиб, аралаштирилади. Чуқурроқ патнисга хамирни учдан икки қисми қўйилади. Устига қийма солинади ва устига хамир қўйилади. 30 мин. 180° С ҳароратда пиширилади.
Мавзуга оид мақолалар
         Ассаламу  алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ     Қуръон ойи, тавба ва тақво ойи, раҳмат ва давоми...

22:19 / 08.02.2017 4518
Имом Нававийнинг «ҚИРҚ ҲАДИС» асарига доктор Мустафо алБуғо ва шайх Муҳиддин Мистулар томонидан ёзилган давоми...

08:50 / 26.01.2017 3786
Ҳозир кунимизда бўлиб турган ҳолат шундайки, Аллоҳ таоло кафолатига олган, Ўзи қодир бўлган нарса ҳақида кўп давоми...

11:38 / 06.04.2017 5712