Ҳазратимни соғиниб олгандим қалам
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазратим ҳақида ўйладим шу дам, Қайси фазилатин баён айласам. Қайси бир хислатин бунда жойласам. Оқ қоғозга қараб, бир хаёл қилдим. Ҳазратим не деркан, деб хаёл сурдим. Ахир мақтанмоқни хуш кўрмас Ҳазрат. Менинг бу ишимдан хурсандмас Ҳазрат. Кўтариб ҳарорат ўйладим шу чоғ. Юзимга Ҳазратим сочса-чи тупроқ. «Бунча кўп мақтама мени, эй маддоҳ! Мен бир ожиз банда Роббимдир Аллоҳ. Мақтанмоқ учун мен ёзмадим китоб. Мени кўп мақтама, сақлагин одоб. Ҳар ишда бизга кифоя Аллоҳ. Сен мени бунчалик мақтама, э воҳ». Ҳазратим койиса шу дамда мени, «Аллоҳ яратдими шунга айт мени. Агар Аллоҳ айбларим беркитмаганда. Фақат фазилатим кўришмас унда. Демак, бу мақтовлар Аллоҳим учун. Эй ожиз, ёзганинг қалбингдан чиқсин». Шу дамда Ҳазратим ҳайбати босди. Ҳазратимга бўлган меҳрим кўп ошди. Бу суҳбатда бордир, балки, хосият, Камтарлик ҳам асли катта фазилат. Ҳазратим бизларни ўқитар ҳамон, Бизга таълим берар Ҳазратим ҳар он. Китобларин ўқиб, илм олсак биз, «Бахтиёр оила»ни ўқинг, ўғил-қиз. Ким ўқиса «Мукаммал саодат йўлин», Боғ қилар ул банда саҳросин, чўлин. «Одоблар хазинаси» одобга кондир. Бухорий бободан мерос қалқондир. Уни ҳам бизга етказди Ҳазрат. Одобни бизга тутқазди Ҳазрат. Ақийда бобида қанча китоби, Ақоид илмининг бўлур офтоби. «Тафсири Ҳилол»ни ўқинг, азизлар. Ўқиб маъносини уқинг, азизлар. «Ҳадис ва Ҳаёт», «Олтин силсила», Ўқигин, Ҳазратга офият тила. Санасак Ҳазратнинг мероси кўпдир. Не қилсак ҳам энди, Ҳазратим йўқдир. Ҳазратим бизларга бир маёқ эди. Ҳидоят йўлида шамчироқ эди. «Ҳар бир жон тотар ўлим шарбатин». Ҳақ томон кетди, кетди Ҳазратим. Ҳазратим қабрида нур қилгин Аллоҳ. Қиёматда Ҳазратимга нур бергин Аллоҳ. Умматим десин Расули Акрам. Кавсардан сув берсин Ҳазратимга ҳам. Ҳазратим кетдилар охират томон. Бизлар ғафлатдамиз, ғафлатда ҳамон. Биз ғофилларни уйғотмоқ учун, Ҳазратим кўп меҳнат қилди туну-кун. Аллоҳ хабардордир ҳар бир нарсадан. Хақдаги инсондан, ғофил кимсадан. Ҳазратимга кифоя, кифоя Аллоҳ. Шафоат айлагай ул Расулуллоҳ. Ҳазратимга ёздим мўъжаз ҳикоят. Негаки Ҳазратим бизларга ибрат. Ожиз бу Хуршидий сўрар Аллоҳдан. «Жаннатда учраштир Ҳазратим билан».
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам жамоат Аллоҳ таоло томонидан инсонларга ато этилган умр неъмати жуда қадрли ва давоми...

19:45 / 28.04.2017 10728
gallery linkfile ids8403,8404,8405,8406,8408,8409,8410,8411,8412,8413,8414,8415,8416,8417,8478,8479,8480,8481,8544,8545,8597

05:21 / 01.07.2015 10567
 Қиролича Елизаветанинг ўғли, Британиянинг 65 ёшлик тахт вориси шаҳзода Чарлз Ташқи ишлар Вазирлиги давоми...

16:38 / 22.01.2017 4478
Фарғона вилоятида якунига етган яна бир Қуръон мусобақаси Қўштепа тумани Муборак жоме масжидида бўлиб ўтди. давоми...

12:20 / 07.02.2018 3382