«Muslimaat.uz»да тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 
12 май куни «Muslimaat.uz» да сайтнинг бир йиллик фаолиятига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимни сайтнинг раҳбари Одинахон Муҳаммад Юсуф очиб бердилар. Сўнгра сайтда бир йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан ахборот ва «Омина» журналининг бир йиллик ҳисоботлари ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари сўз олиб, аёлларнинг бу каби фаолиятларини юксак баҳоладилар. Аёллар қадимдан Ислом динининг ички қўрғони ҳисобланганлиги, аёлларнинг илмли ва маърифатли бўлиши миллатнинг тараққиёти ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, чунки аёллар келажак авлоднинг тарбиячиси эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг маросимнинг тантанали қисмига ўтилди. «Muslimaat.uz» сайтига ўзининг холис хизматлари билан ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган бир неча инсонлар сайтнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Сўнгра« Islom.uz» портали томонидан «Муslimaat.uz» сайтининг бир гуруҳ фаоллари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Маълумки, март ойидаги мусулмонлар учун буюк мусибат бўлган Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг вафотлари муносабати билан «Muslimaat.uz» сайти қошида «Facebook» ижтимоий тармоғида «Bintu Sodiq» саҳифаси очилган эди. Ушбу саҳифада Рамазон Бутий ҳазратларининг руҳи покларига бағишлаб, Қуръон хатмлари ўтказилди. Ушбу саҳифада фаол иштирок этган бир гуруҳ қатнашчилар ҳам сайтнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Маросим сўнгида «Muslimaat.uz» сайти муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига сайтга ва сайт ходималарига бўлган юксак эҳтиром ва эътиборлари учун ва доимий равишда қўллаб-қувватлаганлари учун ўзининг эсдалик совғасини тақдим этди. Маросим Шайх ҳазратларининг хайр ва барокат тилаб қилган дуолари билан ўз ниҳоясига етди.
Мавзуга оид мақолалар
Саттор Зот бўлмиш Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Аёл киши авратдир,, .Ҳаё иймондандир,, дея марҳамат давоми...

00:38 / 01.02.2021 75636
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бирбирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка давоми...

12:04 / 26.01.2019 3225
Баъзи фиқҳий истилоҳлар. Бошқа илмлардаги каби фиқҳ илмида ҳам ўзига хос истилоҳлар бор. Мазкур давоми...

14:40 / 20.10.2016 5694
Ёмғир майдалаб ёғиб турган кунларнинг бирида жума намозига ошиқар эдим. Шошилганимдан ёмғирпўш давоми...

21:00 / 04.10.2019 3302