Уч вазир тақдири
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунларнинг бирида бир подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни ҳар бир вазирдан биттадан идиш олиб, қасрнинг боғига бориб, идишларни турли покиза мева ва сабзавотларга тўлдириб, подшоҳга келтиришларини талаб қилибди. Шунингдек, улардан бу муҳим ишда бировдан ёрдам сўрамасдан, уни бошқага топширмасдан ўзлари бажаришларини ҳам талаб қилибди. Вазирлар подшоҳнинг бу талабига ҳайрон бўлишибди. Ҳар бирлари биттадан идиш олиб, боққа боришибди. Биринчи вазир подшоҳни рози қилиш мақсадида боғдаги энг афзал ва сифатли меваларни терибди. Покиза, яхши пишган мевалар билан идишини тўлдирибди. Иккинчи вазир ўзича «Подшоҳ, аслида, меваларни истамаяпти. Уни ўзи учун сўрамаяпти. У, барибир, меваларнинг яхши-ёмонини текширмайди», деб ўйлаб, шу фикрга ишонч ҳосил қилиб, меваларни дангасалик ва бепарволик билан йиғибди. Меваларнинг яхши-ёмонига эътибор бермабди. Шу тарзда идишини пишган-пишмаган мевалар билан тўлдирибди. Учинчи вазир эса «Подшоҳ идишлардаги нарсаларга аҳамият бермайди», деб қаттиқ ишониб, идишини ўт-ўланлар ва дарахт барглари билан тўлдирибди. Эртаси куни подшоҳ учала вазирни ҳам идишлари билан келишларини буюрибди. Вазирлар келгач, подшоҳ аскарларга вазирларни ушлаб, ҳар бирларини алоҳида-алоҳида қилиб қамоққа ташлашга буюрибди. Ҳар бир вазир ўз идиши билан уч ойга ҳеч ким бора олмайдиган узоқдаги қамоққа ташланибди. Подшоҳ уларни шу муддат давомида ташқаридан таом ва ичимлик билан таъминлашдан ман қилибди. Биринчи вазир ўзи тўплаган покиза меваларни еб, уч ойни ўтказибди. Иккинчи вазир ўзи тўплаган айниган меваларни еб, жуда қийналиб, оч қолиб, чанқаб, уч ойни зўрға ўтказибди. Учинчи вазир эса бир ой ўтмасданоқ очликдан вафот этибди.

Сиз юқоридаги уч тоифадан қайси бирисиз? Буни ўзингиздан сўраб кўринг! Сиз ҳозир дунё боғидасиз. Яхши ёки ёмон амалларни тўплаш борасида ихтиёрлисиз. Лекин эртага Аллоҳ ўлим фариштасига сизни «қабр» деган жойга қамашни буюради. Ўша тор, қоронғу қабрда бир ўзингиз ётасиз. Бу дунёда тўплаган яхши амалларингиздан бошқа яна нима сизга қабрингизда фойда келтиради?!! Энди биз ўз нафсларимиз билан холи қолиб, бир ўйлаб кўрайлик: Эртага қабримизда нима қиламиз? Доим эсингизда тутинг! Ишни, амални пухта, чиройли қилиш ортида ажойиб натижалар бор. Шундай экан, амалингизни пухта қилиб бажаришга интилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз бир амал қилганда, уни пишиқ, пухта қилиб бажаришини яхши кўради», деганлар.

@ilm_maskani
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvqWAo7TSik24featureyoutu.beembed embedhttpswww.youtube.comwatchvqWAo7TSik24featureyoutu.beembed

08:37 / 08.02.2018 3009
ИЙМОН МЕВАЛАРИ    Иймон ишончлар йиғиндиси ҳисобланади. Бу ишончлар инсоннинг амалларида ўз аксини топмас давоми...

11:33 / 01.08.2017 4317
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун давоми...

21:00 / 22.09.2019 25258
Организмда вужудга келган темир танқислиги ҳолати ва унинг ўта камайишидан келиб чиқадиган камқонлик, давоми...

14:02 / 22.11.2016 17382