Йиллар сизни биздан узоқ этолмас
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чечаклар юз очди яна баҳор келиб, Кўнгиллар эриб кетарди сизни кўриб. Бахтлидир  хизматингиз қилганлар елиб, Йиллар сизни биздан узоқ этолмас. Мудроқ қалблар уйғонди ўқиб сизни, Тўғри йўлга бошлаб кетдингиз бизни. Зикрга ўргатдик суяксиз тилни, Йиллар сизни биздан узоқ этолмас. Ҳа, иймонимиз бор тақдирга, албат. Ажаб, дунё ишлари бунчалар ғалат? Гоҳо безиб, қилолмай қоламан тоқат, Йиллар сизни биздан узоқ этолмас. Бас, энди куяверма, дейди кўнгил. Ёзмай десам, ҳаловат топмайди кўнгил. Юракларим эзиб юборди кўнгил, Йиллар сизни биздан узоқ этолмас. Эй бевафо дунё, безори дунё, Вақтни қилич каби кесасан гўё. Яхшидан ҳам қилмадинг ҳаё, Йиллар сизни биздан узоқ этолмас. Диним – Ислом, у – менинг жоним. Сизни таниб комил бўлди иймоним. Аллоҳ учун суйдим сизни, Ҳазратим, Йиллар сизни биздан узоқ этолмас.

Фарҳодбек Жўраев, Андижон шаҳри

Мавзуга оид мақолалар
Бу фоний дунёда баданга фойда етказадиган ризқ ебичиш ва либос, тан соғлиги, аммо қалбларимизга нафи давоми...

08:21 / 27.11.2022 2739
Таомдан аввалги ва таом ейиш асносидаги суннатлар 1. Тасмия айтиш. 2. Ўнг қўл билан ейиш. 3. Еювчи ўзининг давоми...

18:46 / 09.12.2016 5055
Менинг бир муҳандис дўстим Британияда истиқомат қилар эди. У менга бир оилани таништирди. Ушбу оилада яшовчи давоми...

15:02 / 25.03.2019 4825