Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Саудия Арабистонига йўл олди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 175 кишидан иборат бўлган 1-гуруҳи кичик ҳаж-умра зиёрати учун «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Жидда йўналиши бўйича 15 февраль куни жўнаб кетдилар. Бу ҳақда диний ишлар бўйича қўмитанинг ахборот хизмати хабар беради.

Қўмитанинг берган маълумоти бўйича, «Умра-2014» баҳорги мавсумда 5904 та ўзбекистонликлар кичик ҳаж-умра зиёрати учун Саудия Арабистонига сафар қиладилар. 2014 йил 15 февралдан 26 апрелгача бўлган давр давомида ўзбекистонлик зиёратчилар Тошкентдан Жиддагача «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» миллий авиакомпаниясининг чартер рейслари бўйича Тошкентдан Жиддагача етказилади. Зиёратчилар Мадинаи Мунавварада 4 кун, Маккаи Мукаррамада 6 кун давомида зиёратда бўладилар. Зиёратчиларнинг уйга қайтиб келишлари 24 февралдан 5 майгача давом этади. Зиёратчиларга жойларда хизмат кўрсатиш учун ишчилар гуруҳи олдиндан жўнатилган. Хизмат кўрсатиш гуруҳида 8 кишидан иборат хизматчилар, 27 та врач ва 4 та ошпаз бор.

16 февраль,« Uzdaily.uz» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бидъат ҳақида сўз кетар экан, кўпинча салбий фикрларга дуч келамиз. Диний тушунчаси бор одамлар бўлмағур давоми...

11:35 / 17.01.2017 5920
embedhttpsyoutu.be7THKQvW29wembed

16:02 / 26.08.2018 6393
Бир куни доктор ҳузурига бориб, фарзандларимни бирбирини уришидан шикоят қилдим. Шунда доктор, отаона бола давоми...

17:13 / 28.12.2016 4783
Аллоҳ таоло Сиз ҳар қандай ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг Шунда баногоҳ сиз билан давоми...

21:48 / 28.05.2023 3425