Лондонда мусулмонлар француз қўшинларининг Малига киритилишига қаршилик кўрсатмоқдалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

60 000 га яқин мусулмонлар, шу жумладан, ҳижобдаги мусулмон аёллар Франция ҳарбий кучларини Малидаги исломий жангарилари билан курашишда қатнашишларига қаршилик билдириб, Буюк Британиядаги Франция элчихонаси олдида намойишга йиғилдилар, деб хабар беради Франц Пресс агентлиги. «Франция армияси, сен жавоб берасан! Мусулмонлар келаётир!», «Шариат – Мали учун ягона йўл» каби шиорлар кўтариб олган намойиш қатнашчилари Франция элчихонаси ёнида тўпланиб, Президент Олландга ва АҚШ ҳукуматига лаънатлар айтиб қичқиришди.

Бундан илгарироқ Франция Президенти Франсуа Олланд француз контингенти Малидаги ҳарбий операцияларда қатнашишларини таъкидлаган эди. Франц Пресс агентлигининг таъкидлашича, умуман олганда, ушбу намойиш тинч йўл билан ўтди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг аралашишига ҳожат бўлмади.

Малидаги нотинчлик муносабати билан Франция ташаббус кўрсатиб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан шошилинч консультация чақирилган эди. 2012 йил декабрь ойида Хавфсизлик Кенгаши Мали Республикасига Африка Мамлакатлари Миссиясининг (АФИСМА) 3,3 минг ҳарбий хизматчиларини киритди.

Сепаратистлар томонидан «Азавад давлати» деб эълон қилинган мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ажнабий ҳарбийлар то меъёрий ҳаёт ўрнатилгунча, камида 1 йилга қолишади.

 

(Интернет хабарлари асосида) Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
   Инсон хаёти давомида ўқийди, ўрганади ва уларга амал қилишга харакат қилади. Кимки ўз ўрганганларига давоми...

12:33 / 06.03.2017 6524
Тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина эр аёли билан маслаҳатлашади, бундан бошқа катта иш, давоми...

22:35 / 05.03.2023 3206
Бодрингдан лосьон Бодрингни яхшилаб ювиб, пўсти билан шарбат сиққичда сиқиб оламиз. Тайёр бўлган яшил давоми...

15:08 / 21.09.2018 3994
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматида келтирилган маъно барча халқларда ўзига хос сўз давоми...

01:09 / 24.10.2023 2207