Улуғларимиз номи зикр қилинганда нима деймиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбарлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ёки Расулуллоҳ, Пайғамбаримиз, Набий каби лафзлар билан у Зот алайҳиссаломни ирода қилиб тилга олинса, саловат айтиш лозим. Бир мажлисда исмлари тилга олингач, бошида бир марта саловот айтиш вожибдир, қолганлари эса суннат. Баъзи уламолар ҳар сафар саловат айтмоқ вожиб деганлар. Саловат айтиш «соллаллоҳу алайҳи васаллам», «алайҳиссалом» ёки бошқа лафзлар билан бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқаётиб, «Омин», «Омин», «Омин», дедилар. У Зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули! Нега бундоқ қилдингиз?» дейилди. «Жаброил менга: «Ота-онасини ёки иккисидан бирини топиб, жаннатга кирмаган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омин» дедим. Кейин у: «Рамазонга етиша туриб, мағфират қилинмай қолган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омин» дедим. Сўнгра у: «Ҳузурида сиз зикр қилинганингизда, сизга саловат айтмаган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омин» дедим», дедилар». Имом Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да келтирган. Муҳаммад алайҳиссаломдан бошқа пайғамбарларнинг исмлари зикр қилинганда ҳам «алайҳиссалом» (унга салом бўлсин) деб салом йўлланади. Бир неча пайғамбарларнинг исмларини кетма-кет зикр қилиб, алайҳумуссалом (уларга салом бўлсин) дейиш ҳам мумкин. Шу ўринда бир эслатма. Муҳаммад, Иброҳим, Исо ва шунга ўхшаш бошқа пайғамбарларнинг исмлари ила исмланган оддий инсонларнинг исми тилга олинганда салом ва саловотлар айтилмайди. Чунки бу исмни айтиш билан пайғамбар алайҳумуссаломларни эмас, оддий инсонларни ирода қилинган бўлади. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашган, у кишига иймон келтириб, суҳбатларида бўлган, у Зот алайҳиссаломга соҳиб – дўст бўлган кишилардир. Уларнинг исмлари тилга олинганда ҳақларига дуо қилинади, яъни битта саҳобанинг исми айтилса, «розияллоҳу анҳу» (Аллоҳ ундан рози бўлсин), иккита саҳобанинг исмлари айтилганда «розияллоҳу анҳумо» (Аллоҳ иккисидан рози бўлсин), кўпчилик саҳобаларнинг исмлари айтилганда «розияллоҳу анҳум» (Аллоҳ улардан рози бўлсин) деймиз. Эътибор қилган бўлсангиз, Абдуллоҳ ибн Умарнинг исмлари айтилганда розияллоҳу анҳумо дейилади. Яъни Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ва оталари ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу иккиларидан Аллоҳ рози бўлсин дейилади. Саҳобалардан кейинги авлодлар тобеъинлар, табаа тобеъинлардир. Уларни ва Исломга хизмат қилган улуғ мужтаҳидлар, уламолар ҳамда шу каби улуғ зотларнинг исмлари айтилганда «раҳматуллоҳу алайҳи» (Унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) дейилади.
 
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар Сиз ҳам унга давоми...

12:18 / 24.12.2018 4897
Жек Бастон 1970 йилнинг 31 августида Калифорниянинг Окланд шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Окланддаги давоми...

16:34 / 23.12.2016 3991
  «Эътикоф» сўзи «бир нарсани лозим тутиш» маъносини билдиради. Шариатда эса Аллоҳга яқинлик ҳосил давоми...

13:44 / 04.06.2017 3993
Ҳазратим ҳақида ўйладим шу дам, Қайси фазилатин баён айласам. Қайси бир хислатин бунда жойласам. Оқ қоғозга давоми...

11:40 / 08.04.2019 5971