Тажриба ва кексалар фикри туфайли муктасаб ақлнинг ўсиши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муктасаб ақлга келсак, у туғма ақлнинг маҳсули, билишнинг юқори даражаси, тўғри тадбир ва фикрнинг нишонга тегишидир. Муктасаб ақлнинг қамрови кенг, чунки муктасаб ақл амалда ишлатилган сари ўсиб боради. Аксинча, уни беэътибор ташлаб қўйилса, камаяди. Муктасаб ақлнинг ўсиб бориши икки йўл орқали амалга ошади.
Биринчиси, ундан кўп фойдаланиш орқали бўлиб, агар унга ҳавойи нафс монелиги ва шаҳвоний тўсиқ пайдо бўлмаса. Бунга мисол шуки, кекса кишилардагидек муктасаб ақл тажриба, соғлом фикр ва малака йўли билан ҳосил бўлишига ўхшайди. Шунинг учун араблар кексаларнинг фикрини мақтайдилар.Ҳатто айримлари: «Кексалар виқор дарахтлари ва билим-тажриба манбаларидирки, отган ўқлари мўлжалдан адашмайди ва фикрлари хато бўлмайди. Агар сени бир ёмонликда кўрсалар, ундан қайтарадилар, яхшиликда кўрсалар, ёрдам берадилар», деган. Шунинг учун айтиладики: «Кексалар фикрини олинг. Улар закийлик қувватини йўқотган бўлсалар-да, ўз ҳаётида ибратли воқеаларга гувоҳ бўлганлар ва қулоқларига турли хабарлар етгандир». «Мансурул ҳикам»да шундай дейилган: «Ёш улғайган сари киши жисмидаги қувват камайиб боради, лекин ақл қуввати эса ошади». Яна шу китобда: «Жоҳилни фақат ҳаёт тарбиялайди», дейилган. Донишмандлардан бири: «Одоб беришга тажриба, панд-насиҳат қилишга кунлар ўтиши кифоя қилур», деган экан.
«Адабуддунё ваддин» китобидан олинди
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган эканлар «Эй одам боласи, сен маълум кунлардан давоми...

16:49 / 23.12.2016 5032
Нубайшатул Хойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кимки бирор давоми...

07:00 / 19.08.2020 5353
  Олд тарафдан чиққан ел таҳоратни кетказмайди, чунки у ҳақиқий ел эмас. Икки йўлдан бошқа жойлардан давоми...

10:37 / 04.05.2017 6738
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар давоми...

20:15 / 18.11.2016 7883