Умр ғаниматдир, дўстлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

УМР ҒАНИМАТДИР, ДЎСТЛАР!

Эй кўнгил, ғамга ботма, ёмонлардан етган озорга. Эй дилим, ўкинмагил, солсалар алар ўзин бозорга. Яхши бўл, эргаш аларга, бормоқ кун бор мозорга Аё умр ғаниматдир, дўстлар! Бўлайлик ҳидоятда.   Ўтмасин умр беҳуда, бир бора келмоқ дунё бу. Тақвода бўлайлик, ҳаром азоб, бўлур танга оғу. Навқиронингда саждалар қил, ёшлик бебақо-ку. Аё умр ғаниматдир, дўстлар! Бўлайлик ҳидоятда.   Нафасимиз исрофда, ҳатто у зикрсиз кириб чиқса. Бобом айтар:«Қани, одамлар ёшлик қадрин билса». Инсон беҳуда ўтган умр учун кам, қанча йиғласа, Аё умр ғаниматдир, дўстлар! Бўлайлик ҳидоятда.   Одамларни севиб яшайлик, яхшиликла юрайлик. Бизни Аллоҳ ихтиёр этди қадримизни билайлик. Бир мўминга озор етса, танамизда оғриқ сезайлик. Аё умр ғаниматдир, дўстлар! Бўлайлик ҳидоятда.   Дунё деб охиратни унутсак, ҳолимиз бўлур хароб. Бас, кўзимизни очайлик, асли дунё ўзи бир сароб. Ҳол не бўлур саҳифамиз очилса, унда бобма-боб. Аё умр ғаниматдир, дўстлар! Бўлайлик ҳидоятда.   Уйғон энди иймон, уйғон-э виждон, мудрамасдан. Оҳ, қандоғ яшарсан-э ғафлатда кўзинг очмасдан. Хақни танимасдан, бир ғариб кўнглин олмасдан. Аё умр ғаниматдир, дўстлар! Бўлайлик ҳидоятда.   Бир кун ахир Раббининг олдига бормоғимиз бор. Яшайлик ҳидоятда Ўзининг висолидан умидвор. Мўмин бўлайлик ҳеч етмасин биздан ўзгага озор. Аё умр ғаниматдир, дўстлар! Бўлайлик ҳидоятда.    

Фарҳодбек Жўраев

Андижон

12.08.2015

 
Мавзуга оид мақолалар
Ғуслни икки қўлдан бошлайди . Аввал икки қўлни билакларигача ювади. Сўнгра нажосат бор бўлса ҳам, йўқ бўлса давоми...

19:00 / 05.07.2019 4105
«Навоийдин чу топқайлар навое» китобининг тақдимоти

09:20 / 17.02.2015 6299
23. Шубҳали ерларда бўлиб, шубҳали ишларни қилиб, одамларнинг ғийбат ва ёмон гумон каби гуноҳ ишларни давоми...

13:30 / 10.11.2016 4228
«Ҳаммамиз Аллоҳникимиз Ҳаммамиз Аллоҳга қайтажакмиз» Бирозгина олдин Ўзбекистон уламоларининг улуғи, давоми...

22:58 / 02.02.2017 5877