Сизга ўхшайман!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли хаёл билан банд пайтимда эшитдим... Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди. ― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин: ― Дада, бирга ўйнамаймизми? ̵ деди қувноқ овозда. ― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз. ― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди,– катта бўлсам, сизга ўхшайман! Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб, табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, – жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...» Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки, келаси ҳафтага имкон топарман...» Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...
«Ҳидоят» журналидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 15 сентябрь 2019 йил санасида muslimaat.uz сайти ҳамда Bintu Sodiq ахборотмаърифий каналининг «Сарҳисоб1440» ҳисобот давоми...

16:00 / 15.09.2019 2620
Саломатлик дарсларини давом эттирамиз. Бугун биз тўғри овқатланиш ҳақида сўз юритамиз. Соғлом турмуш давоми...

19:06 / 25.12.2016 6608
Керакли масаллиқлар 1. 3 та тухум 2. 1 л кунгабоқар ёғи 3. 12 томчи уксус 4. туз Тайёрланиши Тухум сариғи давоми...

12:11 / 29.11.2016 9016
  ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ Айрилиқ дарди оғир, жуда оғир. Тақдири илоҳийга бўйсунсакда, қазонинг ҳақлигига иқрор давоми...

22:49 / 19.03.2017 7197