Расул ҳикмати – нажот калити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тадбир

Расул ҳикмати – нажот калити

Аждодларга муносиб авлод бўлиш, уларнинг бой меросларини ўрганиш мақсадида 28 ноябрь санасида Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юртида «Расул ҳикмати – нажот калити» шиори остида ҳадис фанидан мусобақа бўлиб ўтди. Билим юртининг тўртта босқич талабалари ўзларининг ҳадис фанидан олган билимларини қуйидаги йўналишлар бўйича синовдан ўтказдилар:

  1. Тезкор савол-жавоб. Ҳар бир босқичдан биттадан иштирокчи ҳадис, мусталаҳул ҳадис ҳамда сийратга оид саволларга тезкорлик билан жавоб қайтардилар.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этувчи гўзал салавот ижро этиш. Ҳар бир босқич вакили ўзининг бу йўналишдаги маҳоратини намойиш қилди.
  3. Дил изҳори. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга шеър, монолог, ҳикоя ҳамда мактуб тарзида дил изҳорлари, талабалар томонидан ёзилган шеърлар тақдим қилинди.
  4. Қизиқарли шарт. Ушбу шартда қоғозга ёзилган ҳикоя ва ҳадисларни тасвирий ифодалаб, ушбу ҳадисларни изоҳлаб берилди.
  5. Баҳрул ҳадис. Ҳар бир босқичдан иштирок этган талаба қизлар тўхтамасдан ҳадисдан баҳру байт айтишиб, устозлар олқишига сазовор бўлдилар.

Ҳакамлар билим юрти мудираси Н.Ибрагимова, билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари А.Саидаҳмедова, араб тили ўқитувчиси С.Муҳамедходжаева ва ҳадис фани ўқитувчиси Д.Маҳмудова талабаларнинг фаол ва намунали иштирокини қуйидагича баҳоладилар:

1-ўрин: 2-босқичга

2-ўрин: 3-4 босқичларга

3-ўрин: 1-босқичга

Талабаларга қимматбаҳо совғалар билан бирга ҳадис фанига оид китоблар топширилди.

 

А.САИДАҲМЕДОВА,

 Билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира муовини 

Мавзуга оид мақолалар
gallery columns2 sizemedium linkfile ids29564,29565,29566,29567,29568,29569 orderbyrand Маккада каъбапўш кўргазмаси очилди    Marwa.ru манбаларининг давоми...

14:24 / 22.07.2017 14410
  Энди бунинг имкони бор Маълумки, «Омина»Ўзбекистон муслималарига мўлжалланган ягона электрон журнал давоми...

15:48 / 15.03.2018 4718
Аллоҳ таоло мўминмусулмонларга Рамазони шариф муносабати ила кўплаб хайрбаракалар берган. Мазкур хайру давоми...

10:45 / 10.02.2017 6008
      Ассалому алейкум Ҳурматли сайт ходимлари Аллоҳ барчамизга бу улкан мусибатни кўтаришликка сабр берган давоми...

09:46 / 05.02.2017 7514