Тарих кўрмаган афв сўраш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТАРИХ КЎРМАГАН АФВ СЎРАШ...

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан бирга бўлмаган  бир мажлисга йиғилдилар: Холид ибн Валид, Ибн Авф, Билол ва Абу Зарр розияллоҳу анҳум бор эдилар. Абу Зарр роҳияллоҳу анҳу: «Мен қўшинда шундай-шундай иш қилишни таклиф қиламан», деди. Шунда Билол роҳияллоҳу анҳу: «Йўқ, бу таклиф нотўғри», деди. Абу Зарр роҳияллоҳу анҳу: «Қоратанли аёлнинг ўғли, ҳатто сен ҳам мени хато қиляпти (янгилишяпти) деяпсанми?» деди. Билол розияллоҳу анҳу даҳшатга тушган ҳолда ғазабланиб ўрнидан турди: «Аллоҳга қасамки, сенинг бу гапингни Расулуллоҳ алайҳиссаломга етказаман!» деди-да, шиддат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кетди.

 Етиб келгач: «Эй Расулуллоҳ! Абу Зарр мен ҳақимда нима деётганини биласизми?» деди. У Зот алайҳиссалом:«Нима деяпти?» дедилар.

Билол роҳияллоҳу анҳу: «Шундай-шундай деяпти!» деди.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгарди. Хабарни эшитган ҳолларида Абу Заррнинг олдига келдилар. Абу Зарр розияллоҳу анҳу масжидга тезда кириб: «Ассалому алайкум, эй Расулуллоҳ!» деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Зарр, уни онаси билан уялтирдингми? Қоратанли эканини таъна қилдингми? Дарҳақиқат, сен жоҳилияти бор кишисан!» дедилар.

 Абу Зарр роҳияллоҳу анҳу йиғлади.

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг олдиларига келиб ўтирди ва: «Эй Расулуллоҳ, мен учун афв сўранг, Аллоҳдан менга мағфират сўранг!» деди, сўнг масжиддан йиғлаган ҳолида чиқиб кетди.

 Билол розияллоҳу анҳу унга яқинлашди, Абу Зарр розияллоҳу анҳу бошини Билолнинг оёқларига отди (ташлади), юзларини тупроққа қўйди ва: «Эй Билол! Аллоҳга қасамки, юзимни оёғинг билан босиб ўтмагунингча тупроқдан кўтармайман!» деди.

 Билол йиғлай бошлади. Яқинлашиб, Абу Заррнинг юзидан ўпди-да: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳга бир бора бўлса ҳам сажда қилган юзни босмайман!» деди. Сўнгра икковлари турдилар, бир-бирларини қучоқлаб йиғладилар...

 Бугун эса бизлардан баъзилар баъзи биродарига такрор-такрор ёмонлик қилади-да, «Мени кечир!» дейишни билмайди. Ва яна баъзилар бошқаларга ақидасида, ҳаётидаги энг қимматли нарсаларида  катта азиятлар етказади-да, кечирим сўрамайди. Баъзилар эса дўсту биродарларига қўли билан зулм қилади-да, «Афсусдаман!» деган сўзни айтишдан ор қилади.

Аслида, узр сўрашлик мусулмонга хос фазилатдир. Юксак маданият нишонасидир. Аммо жаҳолати устунлик қилган баъзи одамлар эса уни нафсни таҳқирлаш (хорлаш) деб ҳисоблайдилар...

«muslimaat.uz»

Мавзуга оид мақолалар
Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб давоми...

13:35 / 20.11.2014 6672
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ҳозирда Фарғона вилоятида Қуръон мусобақаси бўлиб давоми...

14:55 / 07.02.2018 4849
embedhttpswww.youtube.comwatchv81FNY0IDIembed

13:13 / 24.06.2015 6328
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизни Рамазонга соғсаломат етказган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз давоми...

08:07 / 26.12.2016 4521