Гулкарамли таом
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=kINMidpaQk8[/embed]

(Димланган) Гулкарам 

Масаллиқлар: 1 та кичкина гулкарам; 250 гр тўғралган гўшт (ёки қийма); 1 боғ кашнич; 2 бош саримсоқ; лимон суви , туз , қора мурч , янчилган ва бутун (янчилмаган ) зира. Тайёрланиши: Товага 2 ош қошиқ зайтун ёғи соламиз (гулкарамимиз қовуриб олинган бўлганлиги учун кўп ёғ солинмайди). Саримсоқнинг кетидан тўғралган кашнични қовуриб олиб, товадан ликопчага олиб қўямиз. Товага яна озгина ёғ солиб, гўштни қовурамиз. Кейин унга аввал қовуриб олган саримсоқ ва кашничимизнинг ярмини қўшамиз (қолгани безакка). Сўнг устига олдиндан қовуриб олинган гулкарамни терамиз, озгина сув қуямиз, табимизга кўра туз ва зираворлардан соламиз. Кейин лимон суви ва яна озгина сув қуйиб, паст оловда гулкарам юмшоқ бўлиб пишгунича 15-20 дақиқага димлаймиз. Мана, гулкарамимиз тайёр бўлди. Уни ўзини ёки димланган оқ гуруч билан ҳам истеъмол қилсангиз бўлади. Бугунги таомимиз ҳам сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

muslimaat,uz

Мавзуга оид мақолалар
ИСЛОМДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ Либос бу  Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак, давоми...

19:30 / 18.03.2017 9117
Гўзал ўрнак, албатта, жамиятда ўз аҳамиятига эга. Диндор, тақводор, илммаърифатли, гўзал хулқли кишилар доим давоми...

14:14 / 08.05.2019 3262
 Муслима Гинелла Масса Канада телевидениеси тарихида ахборот дастурини ҳижобда олиб борган биринчи давоми...

19:12 / 01.02.2018 3542
embedhttpswww.youtube.comwatchvDJ7SzPwXZoembed

10:06 / 09.03.2018 6251