Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ҳовуз ёки сув турадиган идишга калтакесак тушиб қолса, сув нажосат бўладими?

Жавоб: Калтакесакда ҳаром бўлган оқувчи қон йўқ. Шунинг учун у суви бор идишга тушиб ўлиб қолса ва ҳатто титилиб кетса ҳам, сув нопок бўлиб қолмайди.

مَوْتُ مَا لَيْسَ لَهُ نَفْسٌ سَائِلَةٌ فِي الْمَاءِ لَا يُنَجِّسُهُ كَالْبَقِّ وَالذُّبَابِ وَالزَّنَابِيرِ وَالْعَقْرَبِ وَنَحْوِهَا

«Кана, пашша, ари ва чаён каби оқувчи қони бўлмаган жониворларнинг сувда ўлиб қолиши сувни нажосат қилмайди (Баҳрур роиқ шарҳу Канзуд дақоиқ).

Ушбу қоидага биноан калтакесак ҳам оқувчи қони йўқ бўлгани учун сувни нопок қилмайди.

قَولُهُ أو سَامَ أبرصُ وَفِي الجَوهرةِ بِتشديدِ المِيمِ الوَزغُ الكَبِيرِ.

«Сом абрас» «Жавҳара»да келтирилишича мимнинг ташдиди билан катта калтакесак (сувни нажосат қилади) дейилган» («Ал-Жавҳарутун наййира». Ж. 1. – Б. 18)

«Қудурий»нинг шарҳи бўлмиш «Жавҳаратун наййира»да калтакесакларни икки қисмга бўлганлар. Биринчиси катта, яъни оқар қонга эга калтакесак, иккинчиси оқар қони йўқ кичкина калтакесак. Кичик калтакесаклар одамлар яшайдиган шаҳар-қишлоқларда учрайди. Оқар қони бор катта калтакесак дашт, чўлларда яшайди.

Оқувчи қони бўлмаган жониворлар, гарчи уларни ейиш ҳаром бўлса-да, нопок эмаслар. Агар улар сув, шўрва каби таомларга тушиб қолса, уларни нопок қилмайди. Демак, калтакесак бирор таом ёки ичимликка тушиб қолса, уни нопок қилмайди.

وَمَوتُ مَا لَيسَ لَهُ دَمٌ سَائِلٌ لا يُنجِّسُ الماءَ وَلا غَيرَهُ إذا وَقَعَ فِيه فَماتَ أو مَاتَ ثُمَّ وَقعَ فِيه وَذَلَكَ كَالبَقِّ أي البَعُوضِ وَالذبابِ والزنابيرِ بِجمِيعِ أنواعِها

«Кана, пашша ва барча турдаги ариларга ўхшаш оқувчи қони бўлмаган жониворларнинг сувда ўлиб қолиши ёки ўлган ҳолда сув ёки ун (озиқ овқатлар, ичимликлар) каби нарсаларга тушиши уларни нажосат қилмайди» («Ҳалаби кабийр». – Б. 164).

САВОЛ: Аёлларда тез-тез оқчил оқма келиб туради. Агар у махраждан бир дирҳамдан кичик тарқалган бўлса, истинжо қилмаса ҳам бўлганидек, таҳорат қилмаса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:  Мазкур оқ рангли суюқлик таҳоратни кетказувчи нарсалардан ҳисобланади. Шунинг учун бундай ҳолатларда янгидан таҳорат қилинади.   

   
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам биз аёллар ҳаётимиз мазмуни, мустаҳкам тоғимиз, ишонган боғимиз бўлган давоми...

20:48 / 26.01.2017 5868
Асл келиб чиқиши кашмирлик бўлган Мурсилин Пирзода бутун ҳаёти давомида Болливуд кино актрисаси бўлишни давоми...

07:28 / 26.01.2017 5229
Ёшлик чоғларимизда остонада ўтирсак ёки туриб қолсак, катталар .Ҳой бола, остонада ўтирма, ёмон бўлади,, деб давоми...

08:00 / 01.03.2020 6365
Инсон ҳаётида саодат ва бахтсизлик, хурсандчилик ва хафалик, кенгликфаровонлик ва танглик, лаззат ва алам давоми...

10:09 / 27.01.2017 5631