Сабр – шодлик калити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Инсон бошига ғам-ташвиш тушган вақтларда доимо зикрда бўлиб, Аллоҳдан мадад сўраши лозим. Қуйида бериладиган зикрлар ғамингизни енгиллаштиради ва нажотга олиб чиқади, деган умиддамиз.
  • Фотиҳа сурасини ўқиш.
  • Аллоҳ, Аллоҳ, Робби, ла шарика биҳи шай’ан. (Аллоҳ, Аллоҳ, Роббим, Сенга ҳеч нарсани шерик қилмайман.)
  • Ла илаҳа илла анта субҳанака инни кунту миназ-золимин. (Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан. Албатта, мен золимларданман.)
  • Ҳасбиналлоҳу ва ниъмал вакил. (Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ва У қандай ҳам яхши вакилдир.)
  • Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. (Ундан ўзга қувват ва ҳол эгаси йўқдир.)
  • Истиғфорни кўпайтириш.
  • Ла илаҳа иллалоҳул азимул ҳалиму ла илаҳа иллаллоҳу роббул аршил ъазим. Ла илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арзи ва роббул аршил карим. (Азим ва Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Буюк арш Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ.)
  • Аллоҳумма инни аъузу бика минал ҳамми вал ҳузни вал ажзи вал касали вал бухли вал жабани ва долъуддин ва ғулбату рижал. (Аллоҳим, мен Сендан ўта қариликдан, ғамдан, ожизликдан, касалликдан, бахилликдан, очликдан, диннинг оғир келишидан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ тилайман.)
  • Я Ҳайй, я Қойюм, ла илаҳа илла анта, бироҳматика астағису. (Эй Ҳайй, эй Қойюм, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Раҳматинг билан ёрдам сўрайман.)
  • Аллоҳумма роҳматика аржу фала тукаллини ила нафси торфата ъайн. (Аллоҳим, раҳматинг билан Сенга қайтаман. Бир зумга ҳам мени ўз ҳолимга қўйиб қўйма.)

Назокат тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни Ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, давоми...

15:17 / 10.11.2016 4955
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн давоми...

05:15 / 28.09.2023 2336
Салмо бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

12:20 / 30.11.2016 5460
Матоф ерида 1 метру 10 см баландликда Каъбанинг жанубий рукнига маҳкамлаб қўйилган тошдир. У тошнинг давоми...

16:17 / 09.08.2017 16329