Бамиялик шўрва (Шом таомлари)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=cV_VlhxddgA[/embed]

Бамиялик  шўрва  

 Кунингиз ҳайрли бўлсин , бугун сизлар билан бамиялик  шўрва тайёрлаймиз. Бунинг учун бизга керакли маҳсулотлар:  1 кг бамия ,  лаҳм ва суякли гўшт  1 болак долчин, озгина занжабил,  2 ош қошиқ томат,  зираворлар , туз ,  лимон кислатаси ёки суви  1 дона саримсоқ    Тайёрланиши: Қозонга озгина ёғ солиб унда шўрвамизни гўштини қовурамиз, кейин  томат сўнгра саримсоқни қўшамиз , сўнг тайёр шўрвамизни қуйиб қайнатамиз.  Қайнагач, тозалаб олинган бамияни, таъбга кўра туз  ва зираворлар қўшамиз. Бамия ўзидан ёпишқоқ модда чиқариш хусисияти бўлгани учун шўрва пишишига яқин озгина лимон кислотаси ёки лимон сувини қўшамиз. Шўрва бир соатча қайнатилади , тайёр бўлганини бамия шўрва юзига чиққанидан билиб олса бўлади . Ликопга юпқа  нон тўғраб олганман, пишган шўрвани унинг устига қуяман . Мана таомимиз тайёр бўлди , сиз уни, ҳоҳишингизга кўра, нон тўғрамасдан димлаб пишириб олинган оқ гуруч ёки балғари билан ҳам истеъмол қилсангиз болади . Сизга манзур бўлади, деган умиддамз.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳадрад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ушбу давоми...

06:21 / 24.10.2016 8421
САВОЛ  Ғуслнинг суннатлари борми ЖАВОБ Ювинишда қуйидаги ўн икки нарса суннат саналади давоми...

11:44 / 27.02.2017 5065
embedhttpswww.youtube.comwatchvwBKEFcyZ79sembed

15:56 / 10.07.2017 4642
1997 йил октябрь ойида Умра сафарига бордик. Аввал ўзимиз учун, кейин кетмакет отаонамиз учун умра қилдик. Яна давоми...

16:37 / 21.11.2016 5763