Америкада илк бора ҳижоблик режиссиёр
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкада илк бора ҳижоблик режиссиёр

Ҳурматли саводхонлар! Сизларларни замонамизнинг атоқли мусулмонлари билан таништиришда давом этамиз. Улардан бири Иман Зауахри, унинг номи тарихга биринчи ҳижобли америкалик режиссёр сифатида киритилади.

Иман нафақат режиссёр, балки коллеж профессори, фитнес бўйича мураббий, меҳрибон она, севимли рафиқа ҳамда суюкли қиздир. У жамиятда ҳукмронлик қилаётган фикрларни ўзгартиришни мақсад қилиб олган.

Ислом, ОАВ ва поп-маданият мавзуси бўйича материал тайёрлаш билан бирга? Иман Америка мусулмон киносининг илк грантини йўлга қўйди, танқидчилар томонидан юқори бахоланган «Пакининг ифлос кийими» (ёмон хислатлари, ифлос икир-чикирлари) номли пьеса асосида таниқли ёзувчи ва актриса Фатима Айзах билан ҳамкорликда тўлиқ метражли фильм устида иш олиб бормоқда.

Иманнинг «Жаҳлдор оломон» номли фильми «Талабалар Эмми»си совринига сазовор бўлди ва комедия жанридаги қисқа метражли фильмларнинг финал босқичига чиқди.

Унинг яна бир «Ниқоб остида» номли ижод намунаси обрўли «Грация» мукофотини қўлга киритди.

Шу кунларда «Washington Post» газетасида Зауахарининг интервьюси чоп этилди, у ерда Иман Америка ва Голливуддаги ксенофобия (ўзга динлардан хавфсираш) ҳамда АҚШда мусулмон-режиссёр бўлиш машаққатлари ҳақида сўзлаб берди.

Иман каби тиришқоқ, меҳнатсевар ҳамда солиҳ мусулмонлар туфайли қораланган Ислом юзи порлоқ ва дўстона кўринишга эга бўлмоқда.

 

Манба: http://umma.news/pervyj-amerikanskij-rezhisser-v-hidzhabe/

 
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоби киром яшаган даврга .Асри саодат,, яъни .бахтиёрлик даври, давоми...

00:39 / 27.01.2021 5818
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни мўътадил равишда зийнатланиб, атирупалар билан лозим давоми...

14:25 / 15.11.2016 9507
Муборак Рамазон ойининг кечаларидан бир кеча. Бомдод намозидан олдин Холиднинг онаси саҳарлик тайёрлашга давоми...

19:22 / 25.12.2016 4049