Араб аёллари бизнесда катта ютуққа эришмоқдалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ислам для всех» сайти хабар беришича, Бирлашган Араб Амирликлари аёллари ҳам кичик ва ўрта бизнес корхоналари мулкдорлари ҳамда йирик компаниялар раҳбарлари сифатида ишбилармонлик соҳасида катта қадамлар қўймоқдалар.  Жазоирда бўлиб ўтган Араб аёллари ташклотининг (AWO) IV конференцияси очилишида нутқ сўзлаган шайхия Фотима бинти Муборак давлат аёлларнинг ишбилармонлик фаолиятини қўллаб-қувватлаётгани ва шу муносабат билан уларнинг бизнес лойиҳаларини ривожлантиришга молиявий маблағларни ажратиш учун фондлар ташкил этганлигини маълум қилди. Шайхия Фотима Исломда аёлларга хоҳлаган иқтисодий фаолият билан шуғулланиш учун молиявий ҳуқуқ берилганлиги, ҳамда араб аёллари савдо, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш билан шуғулланиш орқали мазкур ҳуқуқдан фойдаланаётганлари ҳақида таъкидлаб ўтди. Уч кун давом этган конференция Жазоир Президенти Абдул Азиз Бутафлика раҳнамолигида ўтказилиб, араб дунёсида аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга бағишланди.
Мавзуга оид мақолалар
55 йил илгари Валентина Терешкова тарихдаги илк аёл сифатида фазога чиққан эди. Фақат аёллардан иборат давоми...

17:36 / 08.03.2019 3934
 Масаллиқ Буғдой уни 300 г, тухум 1 дона, қўй гўшти 500 г, думба 100 г, пиёз 500 г, сув 100 г, ўсимлик мойи 50 г, давоми...

13:07 / 29.11.2016 4022

19:54 / 11.12.2016 6028
Вожиб. Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Фитр садақаси, давоми...

12:29 / 21.04.2017 6919