Ислом тарихи фанидан очиқ дарс
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

         Хабар

Ислом тарихи фанидан очиқ дарс

24 апрель санасида Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юртида Ислом тарихи фанидан 2 босқичлар учун “Илк жума намози ўқилиши” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Фан ўқитувчиси Маҳаррам Қутбидинова талабалар билан ҳам якка, ҳам гуруҳ тарзида ишлаб, уларни дарсга тезда жалб қилиб олди. Икки гуруҳга ажралган талабалар устоз томонидан қўлланилган педагогик услублар ҳамда интерфаол услублар асосида уй васифасини аъло даражада топширишди. Янги дарсда “Нур ул-яқин” китобидан ўқиб, таржима қилинди, нотаниш ва янги сўзлар тахтага ёзиб борилди. Ўқувчилар томонидан йўл қўйилган хатолар ўз вақтида тўғриланди. Мустаҳкамлаш қисмида эса “Ақл чархи”, “Тезкор савол-жавоб” ҳамда “Чархпалак” услублари орқали ўтилган мавзу яна бир бор такрорлаб олинди. Шу куни билим юртида маънавият соатидан сўнг “Энг яхши китобхон” танлови ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра АРМ фаолиятидан энг кўп фойдаланган ва китобларга яхши муносабатда бўлган, кутубхона ривожига ўз ҳиссаларини қўшган устозлар, ходималар ҳамда талабалар инобатга олиниб, эсдалик совғалар ҳамда диплом билан тақдирландилар: 1-даражали диплом билан: Дилдора Маҳмудова (ўқитувчи), Хуршида Қодирова (4-босқич), Рокия Юсуфий (3-босқич), Муниба Ҳайдарова (2-босқич) ҳамда Ҳалима Саидакбархўжаева (1-босқич). 2-даражали диплом билан: Гулчеҳра Зокирова (ўқитувчи), Муҳсина Исоқжонова (4-босқич), Робия Маннобжонова (3-босқич), Марям Аббосхўжаева (2-босқич) ҳамда Муқаддас Бузрукхонова (1-босқич). 3-даражали диплом билан: Комила Абдувалиева (ўқитувчи), Гулҳаё Орифжонова (4-босқич), Сабоҳат Нуғмонжонова (3-босқич), Оишахон Ёқубова (2-босқич) ҳамда Иродахон Нодирова (1-босқич).

Нилуфар Саидакбарова Билим юрти ўқитувчиси
Мавзуга оид мақолалар
Фаришталарга ишониш иймон арконларидан бўлиб, инсон уларга иймон келтирмагунча мўмин давоми...

13:53 / 08.11.2016 5092
Борлиғимда қирқ икки ой яшаган рўё Амира жуфтим ҳалолим. 1975 йил уни йўқотиб, оғир мусибатга учраганман ва давоми...

10:13 / 24.01.2017 4795
Бизларни Ўзига иймон келтиришга мушарраф қилган ва неъматини батамом қилиб, Исломни дин деб рози бўлган давоми...

17:30 / 15.01.2018 3535