Мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи

Russia Today нашрининг хабар беришича, Австрия президенти бир гапи билан кўпчиликни ҳайрон қолдирди: «Бир кун келиб, мамлакатда камситилаётган мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи сифатида барча аёллардан рўмол ўрашни сўрашимизга тўғри келади».

Душанба куни талабалар олдида сўзга чиққан Александр Ван дер Беллен нутқини «Ҳар бир аёл ўзига ёққан либосни кийиб юришга ҳақлидир», деб ҳисоблашини маълум қилишдан бошлади. «Бироқ аҳвол шундай давом этаверса, исломофобия кенг тарқалаверса, – деди у Австрияда мусулмонларга нисбатан салбий муносабатни назарда тутган ҳолда, – шундай кун келиши мумкинки, ўз динининг талабларидан келиб чиққан ҳолда рўмол ўраб юрган аёлларни қўллаб-қувватлаш, улар билан ҳамжиҳатлик рамзи сифатида барча аёллардан рўмол ўрашни илтимос қилишимизга тўғри келиб қолади».

Табиийки, бу сўзлар ҳаммага ҳам ёқиб тушгани йўқ. Ўтган ойда ҳукуматнинг бир неча амалдорлари Австрия исломий жамиятининг муслималар балоғат ёшига етгач, рўмол ўраб юришлари лозим, деган тавсиясини кескин танқид остига олишган, мамлакат давлат котибаси Муна Дуздар эса рўмолни мутлақо инкор қилишини айтган эди.

Ван дер Беллен мазкур сўзларини Австрия ҳукумати аёлларга ниқоб тақиб юришни таъқиқламоқчи бўлаётганини эълон қилганидан ҳамда бу нарса мамлакат пойтахти Венада норозилик намойишларига сабаб бўлганидан уч ойдан кейин айтди.

 

Манба: Islamnews

Мавзуга оид мақолалар
Лейла Наталья Бахадори, рус тилидан Зарнигор Аҳмадалиева таржима   Оилангизда ўсмир бор бўлса, яна давоми...

12:58 / 13.08.2018 3898
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Бизларни Ўзига иймон келтиришга мушарраф қилган ва Ислом динида бўлишликни давоми...

14:17 / 06.12.2016 4803
Китоб мутолаа қилиш, турли илмий семинарларда қатнашиш дунёда энг кўп ёқтирадиган ишларимдан эди. Бу икки давоми...

21:22 / 15.03.2023 3348
Ҳар қандай хасталикнинг энг биринчи давоси сабр дорисидир. Сабр малҳамларнинг энг ишонарлиси. Дорихонадан давоми...

23:44 / 14.04.2018 3621