Депутат Бакир ўғли Қирғизистонда жума кунини якшанба ўрнига дам олиш куни деб эълон қилишни таклиф қилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 
Қирғизистон Республикаси Жоқорғу Кенеш депутати Турсунбой Бакир ўғли якшанбани жумага ўзгартириб, уни «дам олиш куни» деб эълон қилишни таклиф қилмоқда. Қирғизистон Республикаси Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутган қонун лойиҳаси Жоқорғу Кенеш сайтида жума куни эълон қилинди.
Қонун лойиҳасида дам олиш кунларидан бири бўлган якшанба кунининг жума куни билан алмаштирилиши кўзда тутилган. Депутатнинг таъкидлашича, Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 32-моддаси 3-бандига кўра «Ҳар ким диний ва бошқа қарашларини эркин танлаш ёки уларга эга бўлишга ҳақли», 4-бандга кўра «Ҳеч ким ўзининг диний ёки бошқа қарашларини ифода этишга ёки улардан воз кечишга мажбурланиши мумкин эмас».«37-модданинг 1-бандига кўра эса, Қирғизистон Республикасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини камситмайдиган миллий урф-одатлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади», дейди халқ вакили. Турсунбой Бакир ўғлининг таъкидлашича, Қирғизистон Республикасининг 85% аҳолиси Ислом динига мансуб бўлиб, улар кундалик ҳаётларида ўзларининг мусулмонлик бурчларини адо қиладилар. Унинг сўзларига қараганда: «Исломда бундай ибодатларнинг бири – Жумъа намозидир. Жума кунларида бу жамоат намози пешин вақтида ўқилади ва намозни адо қилиш учун ходимлар иш жойларини тарк этишга мажбурлар». Нима учун 70 йил давом этган атеистик жамиятдагидек шанба ва якшанба дам олиш кунлари ҳисобланиб келаётганига Турсунбой Бакир ўғли таажжубда. Депутатнинг сўзларига қараганда, Меҳнат кодексининг 112-моддаси талабларига кўра «Одатда, якшанба умумий дам олиш куни ҳисобланади. Аммо иқтисодиётнинг маълум соҳаларида ишлаб чиқаришнинг характерига қараб, жамоа шартномалари, жамоа битимлари ёки меҳнат шартномаларида дам олиш куни сифатида ҳафтанинг бошқа куни ҳам белгиланиши мумкин. Одатда, иккала дам олиш кунлари кетма-кет берилади». «Якшанба жумага кўчирилгандан кейин жума ва шанба умумий дам олиш кунлари деб белгиланади», дейди Турсунбой Бакир ўғли. Унинг фикрича, мазкур қонун лойиҳаси Қирғизистон Республикаси қонунчилигига зид эмас. Унинг қабул қилиниши ижтимоий, иқтисодий оқибатларга олиб келмайди ва республика бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб этмайди. Манба: www.mail.ru
Мавзуга оид мақолалар
 Муслима Гинелла Масса Канада телевидениеси тарихида ахборот дастурини ҳижобда олиб борган биринчи давоми...

19:12 / 01.02.2018 3545
Жорий йилнинг 30 май куни Кувайт давлат Вақф ва Ислом ишлари Вазирининг ўринбосари, Жаҳон Васатия давоми...

06:12 / 23.12.2016 4268
Бошни фидо айла ато қошиға Жисмни садқа қил ано бошиға... Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ давоми...

10:55 / 08.02.2017 5324
Масаллиқлар 200 гр қайнатилган мол гўшти, 4 та помидор, 2 та бодринг, 2 та пиёз, 200 гр гуруч, 200 гр сметана, давоми...

13:05 / 29.11.2016 4478