Чумолилар ёлғонни кечирмади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади:

“Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо бўлагини тишлади, лекин ердан кўтаришга кучи етмади. Тортиб кўрди, аммо ўрнидан қўзғатолмади. Сўнг узоқ вақт ўтмай, ўзи билан бир гала чумолини бошлаб келди. У келганида хурмо бўлагини ердан кўтардим. Шунда чумоли ва унинг шериклари хурмо ўрни атрофида айланди. Аммо ҳеч нарса топа олишмагач, ортларига қайтишди. Мен хурмо бўлагини жойига қўйиб қўйдим. Чумоли яна ортига қайтди, уни ердан кўтаришга яна кучи етмади. Судрашга уринди, бўлмади. Тезда узоққа кетиб улгурмаган шерикларини яна бошлаб келди. Мен эса яна хурмони ердан кўтардим. Чумолилар ўтган галгидек атрофни айланиб, яна ортларига қуруқ қайтишди.

Хурмони жойига қўйдим. Ўша чумоли қайтиб, яна шерикларини олиб келди. Етиб келишганида эса хурмони қўлимга олдим. Улар айланиб, бу сафар ҳам ҳеч нарса топа олишмагач, ўша чумоли атрофида ҳалқа қуришди. Кутилмаганда унинг устига ёпирилиб, майда-майда қилиб ташлашди.

Мен эса ҳайратдан қотиб қолдим.

Қабиҳ ишим учун ўзимдан қаттиқ нафратландим...

Араб тилидан

Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким Бомдод намозидан давоми...

21:28 / 11.11.2017 25290
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Муҳаммад деб ким исм қўйган            Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:25 / 27.11.2017 3448
Бўш вақтларимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари ҳаётидан ҳикояларни ўқиб чиқар давоми...

13:42 / 25.12.2018 4130
Инсон Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Рамазон рўзасини тутар экан, тақво зинапояларидан кўтарилаверади. Лекин давоми...

13:00 / 10.11.2016 3634