Гўдак тилидан (муқаддима)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Каломи шарифида « Батаҳқиқ, сизлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор», дея марҳамат қилган Ҳақ таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин.

Ўзларининг муборак лафзлари билан «(Ҳеч бир) ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал ато бера олмайди», дея марҳамат этган шафоатчимиз Муҳаммад Мустафога батамом салавоту саломларимиз бўлсин.

Ассаламу алайкум муҳтарам тингловчи ва мухлисларимиз.

Сўзимиз аввалида кириб келаётган ушбу муборак Рамазон ойи билан муборакбод этамиз.

Сиз азизларимизга маълумки Муслимаат.уз сайти бу муборак ойни ўзига хос тарзда кутиб олиш, уни гўзал тарзда ўтказиш мақсадида ҳар йили ажойиб туҳфалар тақдим этиб келади. Ана шу анъанага содиқ қолган ҳолатда бу йил ҳам сиз мухлисларимизга ажойиб рукн тайёрлаб қўйдик.

Ушбу, «Гўдак тиликдан» дея номланган ҳикоялар тўпламини муборак ой давомида эътиборингизга ҳавола қилишни мақсад қилдик.

Ушбу тўплам ота-оналар учун муборак ойни, фарзандлари билан қарши олишда ўзининг арзимас хиссасини қўшса ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз. Лекин, эслатма ўрнида такидлаш жоизки, ушбу тўплам фақатгина болалар учун эмас. Гўдак тилидан баён этилажак ушбу ҳикоялардан ёши катталар, хусусан ота-оналар ўзлари учун ҳам ибрат олсалар, кўзлаган мақсадимизга етган бўламиз иншааллоҳ.

Умид қиламизки келжакда, юртимизнинг хар бир хонадонида Муҳаммад Айюбдек болалар униб, ўсишса.

Сўзимиз охирида сиз азизлардан муаллифнинг ота-оналари ҳаққига дуо умидидамиз.

Ходимингиз Юсуф ШОШИЙ.

Мавзуга оид мақолалар
ЭЛЧИЛИК ХАЛҚАРО ТОТУВЛИК АСОСИ     Бутун олам яратгувчиси бўлган Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар ва давоми...

19:01 / 21.03.2017 4108
Сувли муолажалар билан ҳам кўпгина касалликларни даволаш мумкин. Фақат инсоннинг ўзида бунга озгина ихлос давоми...

06:20 / 30.12.2016 6765
Дарс бошланишида ота бир журнал ўқиётган эди.  Фотима  Қўлингиздаги эътибор билан ўқиётганингиз нима, давоми...

08:17 / 26.12.2016 5226
Фаришталар инсонлардан фарқ қилади. Уларнинг ўз ихтиёрлари йўқ, улар доимо Аллоҳга итоат қиладилар, исён давоми...

12:51 / 10.11.2016 5910