Рўзани бузмайдиган нарсалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизиш.
  2. Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб, манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмайди. Бу ишда жинсий яқинликнинг сурати ҳам, маъноси ҳам йўқлиги учундир.
  3. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб-ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
  4. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам, рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолиш.
  5. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйиш.
  6. Қон олдириш.
  7. Мисвок қилиш.
  8. Муболағасиз оғиз-бурунни чайиш.
  9. Fусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўраниш.
  10. Fийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилиш.
  11. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлиги эсида туриб, хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
  12. Тиш олдириб, қон ёки дорини ютмаган бўлиш.
  13. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритиш.
  14. Қулоқдан сув кирса, қулоқни кавласа ҳам рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.
  15. Балғам ёки мишиқнинг кириш ёки чиқиши.
  16. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусиш.
  17. Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсани ейиш.
  18. Жунуб ҳолда юриш.
  19. Мушакка, тери остига укол қилиш.
Мавзуга оид мақолалар
«Халқаро саломатлик куни» 1948 йилдан буён Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ташкил топган кун 7 апрелда давоми...

21:09 / 13.12.2016 10353
  Доғистоннинг Советское қишлоғи масжидида аёллар ўртасида намоз ва таҳорат бўйича туман мусобақаси бўлиб давоми...

19:22 / 12.02.2017 5232
12 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институтида «Хатмона» бўлиб ўтди. Битирув кечаси салафи давоми...

12:29 / 25.01.2017 4300