Британия шаҳзодаси Чарлз араб тилини ўрганмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Британия тахти вориси шаҳзода Чарлз ярим йилдан бери араб тилини ўрганмоқда", деб хабар беради Телеграф газетаси.

Қатар пойтахти Дохада Британия университетларининг Қатардаги битирувчилари ассоциацияси тақдимоти шарафига бўлиб ўтган қабул маросимида шаҳзода Чарлз қатнашувчиларнинг инглиз тилини мукаммал билишларини эътироф этди.

Қатарнинг Энергетика вазири, шунингдек ушбу ассоциациянинг бошлиғи бўлмиш Муҳаммад ибн Салоҳ ал-Сада Чарлздан «Араб тилида бирор нарса дея оласизми?» деб сўради. Шаҳзода:«Бир вақтлар уни ўрганмоқчи бўлгандим, лекин қолдирганман», деб камтарона жавоб берди. «Бир қулоғимдан кириб, иккинчи қулоғимдан чиқиб кетади», деб қўшиб қўйди Чарлз . Лекин кейинчалик Британия тахт ворисининг ёрдамчиларидан бирининг хабар беришича, шаҳзода ярим йилдан бери араб тилидан дарс олмоқда. Шаҳзоданинг эътироф этишича, бу тилни ўрганиш динлараро мулоқот ўрнатиш тарафдори бўлган Чарлзга Қуръони Каримни ўқишга, масжид ва Ислом санъати музейларидаги ёзувларни мустақил равишда таржима қилишга имкон беради. Нашриётнинг таъкидлашича, шаҳзода француз тилида, бироз немис тилида ҳам гапира олади. Шунингдек, у валлий тилидан (бритт гуруҳидаги келт тилларига мансуб) ҳам дарс олган. «Риа новости»дан Муслима Робиъа тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг зикри ҳам тотли, ҳам осон ибодат бўлиб, уни инсон арзимаган таважжуҳ билан ҳар вақт адо қила давоми...

18:49 / 14.12.2016 6012
Айни дамда атрофимиздагиларга қандай ёрдам беришимиз мумкинБир аёл шундай ҳикоя қилади Дўкондан нарса давоми...

00:28 / 26.03.2020 4562
.Эй онажон Аллоҳ таоло сизни мағфират қилсин, кечирсин, сизни Ўзи мукофотласин. Аллоҳ сизни раҳматига олсин. давоми...

01:17 / 02.03.2021 5287
Нурнинг иши кашф қилишдир. Басийратнинг иши ҳукм қилишдир. Қалбнинг иши олға юриш ёки ортга давоми...

15:50 / 23.01.2019 4629