Нажот – Аллоҳдан
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Басра аҳлидан бўлган бир киши шаҳар юқорисидаги боққа чиқди. Ҳаво иссиқ эди. Басранинг деҳқонлар маскан қилиб олган равоқларидан бирига кирди. У киши шундай дейди: “Қубба ичида ухлаб, асрдан сўнг уйғондим. Бу пайтда шакарқамиш йиғаётганлар жўнаб кетган эди, ёлғизлигим учун қўрқдим. Турмоқчи бўлган эдим, болдиримда қуббанинг эшиги томон улкан лаган каби ўралиб ётган илонга кўзим тушди. Илон ҳалқасидан чиқишга йўл топа олмай, жондан умидимни уздим. Қаттиқ хавотирда Аллоҳга тавба-тазарруъ қилиб, шаҳодат келтира бошладим. Дуо-илтижо қилиб, Ўзидан ёрдам сўрадим...

Шу йўсинда қимир этмай турганимда узоқдан бир ит келди. Илонни кўргач, бир лаҳза ундан узоқда туриб, сўнг келган йўлидан қайтиб кетди. Мен уни чақириш учун овозимни кўтара олмасдим. Озгина вақт ўтиб, ўзидан каттароқ бошқа бир ит билан қайтди. Итнинг бири қубба эшигининг ўнг, бошқаси чап тарафида турди. Сўнг бир вақтда сакраб, илонга ташланишди. Илоннинг боши ҳамда думи уларнинг ҳар бирининг оғзида эди. Илон улардан қутила олмади. Итлар уни узоққа судраб кетишди. Хурсанд бўлиб ташқарига чиқдим.

Аллоҳга ҳамд айтдим!

Аллоҳ унинг кўмаги билан мени қутқарган ит ортимдан эргашди...

Араб тилидан Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси.

 
Мавзуга оид мақолалар
Исломда отаона ниҳоятда эъзозланади. Фарзанд ҳар бир маъруфда уларга итоат қилиши ва уларга давоми...

15:07 / 10.12.2018 35692
Бу саволни жуда кўп отаоналарга бераман. Уларнинг жавоблари турлича бўлади. Уларнинг айтишларига қараганда давоми...

00:14 / 04.11.2023 3246
Тил инсоният учун Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан неъматлардан биридир. Тил орқали қалбимиздаги давоми...

19:07 / 17.03.2017 6649
Ҳақиқатан ҳам бу айтганларимиз жиддий масалаларми Аллоҳнинг бу борадаги ҳукмини татбиқ этган билан давоми...

07:19 / 22.01.2017 4288