Саудиялик муҳандис ҳожилар учун соябон ихтиро қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Саудия Арабистонидаги муҳандис Муҳаммад Ҳамид Саййид ўзи ихтиро қилган соябонига патент олди. Мазкур соябон махсус ҳаж ёки умра амалларини адо этувчи ҳожиларга мўлжалланган бўлиб, «Макка соябони» деб номланади.

Соябоннинг асосий афзаллиги шундаки, унда махсус кондиционер ўрнатилган ва у оддий ёки қуёш нури батареялари туфайли ишлайди. Бундан ташқари, унга сув пуркагич ҳам ўрнатиш мумкин.

Ихтирочининг қайд этишича, у аввал соябонга фақат вентилятор ўрнатмоқчи бўлган, лекин кейинчалик ҳаж мавсумида ҳарорат 40 градусга етишини ҳисобга олиб, айланувчи парраклар ҳожиларнинг ҳолатини сезиларли даражада ўзгартирмайди, деб ўйлаган. 

Манба: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Динимиз Ислом дини покликка қурилган бўлиб, Ислом энди ёйилаётган пайтда, севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад давоми...

06:21 / 03.12.2016 7601
Хабар берилишича, Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонга қилган ташрифида Ўзбекистондан 5200 та давоми...

10:23 / 23.01.2017 3642
 Сиз бошқаларга ҳасад қилаётганингизни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса билмайди. Чунки у сизнинг қалбингизда давоми...

16:49 / 17.10.2018 4786