Масъулиятли қория
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масъулиятли қория

Расмдаги кекса аёл Умму ас-Саъд. У 1925 йилда туғилган ва Қуръони Каримни 15 ёшида ёд олган. Умму ас-Саъд 25 ёшида 10 қироат услуби бўйича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалувчи энг қисқа силсила, яъни ижоза эгасига айланган. Бу аёл Мисрда, айниқса, Искандарияда Қуръон ўқитишга катта ҳисса қўшган инсон бўлади. Абдулбосит Абдуссамаддан тортиб то Мишарий ал-Афасийгача – барчаси Қуръонни унинг дуосини олган ҳолда ўқитганлар ва ўқиганлар.

Аллоҳ Ўз раҳматига олсинки, яқинда қория Умму ас-Саъд 90 ёшда бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилибди. Аллоҳ ушбу табаррук инсонни Қуръонга қилган хизматлари учун мукофотласин.

1950 йилдан бошлаб бу муаллима 100.000 дан зиёд талабага Қуръонни ўқитган ва ёд олгач, ижоза берган. 

Хотира:

«Умму ас-Саъд ўз талабаларидан бирига турмушга чиққан эди. 50 йиллик турмуш давомида унга фарзанд кўриш насиб этмаган. Бу ҳолга нисбатан у шундай дер эди: «Аллоҳ менга бола бермади, уларни тарбия қилиш масъулиятидан холи қилди. Билсам, бунинг ҳикмати Унинг Каломини бошқаларнинг фарзандларига ўргатишимда экан».

У деди:

«Қуръонни ёддан билишим ўз исмимни билишимдек муҳрланиб қолган. Мен Қуръоннинг битта ҳарфини унутиб қўйиш ёки уни ёддан қироат қилиш пайтида хато қилишимни тасаввур ҳам эта олмайман. Ҳаётимда ҳеч бир нарсани Қуръон ва унинг қироат услубларичалик яхши билмайман. Мен ҳеч бир бошқа фанни ўрганмадим ёки маърузаларда қатнашмадим ёхуд Қуръони Карим ва уни ўқишга тааллуқли бўлган матнлардан ташқари бошқа нарсани ёд олишга уринмадим».

Инглиз тилидан Абдумалик Исмоилов таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир буюк инсон ортида буюк аёл туради, дейишади. Тиришқоқ, солиҳа, муслима аёллар яхши, тақводор авлодни давоми...

16:34 / 25.01.2019 4081
Эмизувчи аёл болани сутдан чиқармоқчи бўлса, астааста овқат бериб бориши ва уни тўсатдан бир дафъада давоми...

16:40 / 27.11.2016 5847
Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан, Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари. Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар давоми...

15:42 / 22.11.2019 3395
Индонезия дин ишлари вазирлиги Қуръоннинг 16 та маҳаллий тилдаги таржималарини чоп этди. Жакарта маданият давоми...

11:39 / 24.01.2019 3631