Татаристонлик ёш муслима Қуръоннинг энг яхши хофизаси унвонини қўлга киритди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Татаристонлик ёш муслима Қуръоннинг энг яхши хофизаси унвонини қўлга киритди

Ингушетияда  аёллар ўртасида ўтказилган «Қалблар нури» («Озаряющий сердца») умумроссия кўзи ожизлар Қуръон мусобақасида  «Ярдэм» даволаш-ўқув маркази битирувчиси Мадина Миркомилова биринчи ўринни эгаллади.

Тадбир Ингушетия Республикасининг 25 йиллиги муносабатига уюштирилган. «Қалблар нури» («Озаряющий сердца») – Брайл усули бўйича ўтказилган биринчи умумроссия мусобақасидир. Уни «Ираз» аёллар ижтимоий жамияти «Интеграция» кўрлар маориф маркази билан Халқаро Ислом ваколатхонаси ҳамда Ингушетия Республикаси диний ишлар идораси кўмагида ташкил қилишган. 

«Мадина Миркомилова «Ярдэм» марказида Брайл усули бўйича араб тилини ўқиган анчагина кўзи ожиз иштирокчиларни орқада қолдириб, муносиб равишда ғалабани қўлга киритди. Бош соврин сифатида Мадинага Ингушетия Республикаси раҳбари Юнусбек Евкуров томонидан тақдим қилинган ҳажга йўлланма берилди», дея хабар беради «Ярдэм» фонди. 

Мусобақада катнашиш учун Россиянинг турли минтақаларидан иштирокчилар ташриф буюришган. «Ярдэм» даволаш-ўқув маркази битирувчиси Мадина Миркомилова Татаристоннинг вакили сифатида қатнашган. Ингушетияга қилган сафарида Мадинага устози – «Ярдэм» даволаш-ўқув маркази раҳбари Малика хоним Гелмутдинова ҳамроҳлик қилган. Малика хонимнинг меҳнатлари сабабли шогирди Брайл усули ёрдамида араб тилини ўрганиб, 12 ёшида Қуръонни бутунлай ёдлаб бўлади.

Иккинчи ўринни Фотима Кимайлова (Доғистон), учинчи ўринни эса Мадина Қодировалар (Чеченистон) эгалладилар. Мусобақанинг асосий мақсади диний қадриятларни тарғиб қилиш ҳамда кўриш имконияти чекланган кишиларни қўллаб-қувватлашдир. Ташкилотчилар бу фақатгина шу йўналишдаги илк қадамлар, холос, деб, келажакда бундай мусобақалар доимий ва кенг кўламда ўтказилишига умидвор эканликларини билдиришди.  

Манба: http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/novosti/15000-yunaya-musulmanka-iz-tatarstana-stala-luchshim-chtetsom-korana
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи ҳикояЎғлим синглиси билан арзимаган нарса сабаб уришиб аразлашиб қолганди. Қарасам, 3 ndash 4 кундан давоми...

23:26 / 11.11.2023 2333
Болаликда акам билан кўп уришардик. Баъзи вақтларда, ҳатто ёқалашиб ҳам кетардик. Шунда дадам мени кўчага давоми...

22:24 / 05.11.2023 3313
Мутахассис тавсияси Ислоҳот сари httpswww.youtube.comwatchvAsSJr7AjRAampfeatureyoutu.be

11:12 / 01.02.2019 4271