Мастура Барби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Афиша Dailyнинг ёзишича, The Washington Post газетаси «Mattel компанияси ҳижоб кийган Барби қўғирчоғини тақдим қилди», деб хабар берган. Компанияни бундай либосли қўғирчоқ ишлаб чиқаришга Олимпиада ўйинларида ҳижобда қатнашган америкалик қиличбоз Ибтиҳож хоним Муҳаммад илҳомлантирган экан. Ибтиҳож хонимнинг айтишича, компания янги қўғирчоқ учун унинг спорт либосини андоза қилиб олган, у билан ҳамкорликда ишлаган, унинг ўзи ҳижоб учун мато танлаган, қўғирчоқнинг кўзларига сурма тортилган бўлишини маслаҳат берган. Спортчи қизнинг айтишича, Mattel компанияси унинг болаликдаги орзусини рўёбга чиқарибди. «Энди бутун дунёдаги қизчалар ҳижоб кийган Барби қўғирчоғини ўйнаши мумкин, мен эса бундан фахрланаман», дейди у. Мастура Барби қўғирчоғи 2018 йилда савдога чиқарилади. Қиличбозлик либосидаги Барби қўғирчоғининг қиличи ва қиличбозлар киядиган дубулғаси ҳам бор. 2016 йилнинг сентябрь ойида Россия ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи ва сотувчилари уюшмаси Россияда Барби қўғирчоғини сотишни тақиқлашни таклиф қилиб чиққан эди. Бунга Барби қўғирчоғининг “Ислом оламнинг қадриятларига мос келмагани” сабаб қилиб кўрсатилган эди. Энди бу муаммо ҳал бўлган кўринади.

Манба: Жонли журнал

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvTjUPMxusw2gembed

15:58 / 24.04.2017 5025
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун сиз билан «Мини юбка» давоми...

11:51 / 09.02.2017 5029
gallery ids9090,9091,9088,9087,9089  Ҳазратим Доктор Ваҳба Зуҳайлини яқин оғайним дердилар. У кишига бўлган давоми...

09:26 / 12.02.2017 8009
«Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш»дир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила давоми...

21:11 / 17.11.2016 5726