«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 10-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Аллоҳ рози бўладиган хулқлар соҳиби

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

«Ва албатта, сен улкан хулқдасан»  (Қалам сураси, 4-оят).   

Ассалому алайкум! Ушбу ояти карима ҳақида “Тафсири Ҳилол” китобида қуйидаги шарҳ ёзилган: “Бу ояти карима Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам учун катта баҳодир. Аллоҳ таоло у зотнинг сифатларини улуғлик билан сифатламоқда. Оиша онамиз розияллоҳа анҳодан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда: “Хулқлари Қуръон эди” деб жавоб берганлар. У зот Қуръондаги барча олий хулқлар билан хулқланган эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Киши яхши хулқи билан кундузи рўза тутиб, кечасини намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади”, деганлар”. Хулоса қиладиган бўлсак, Ислом динида одоб-ахлоқ масалалари энг илгари турадиган масала ҳисобланади. Бунга алоҳида эътибор берилганлигига эса юқоридаги ояти карима далилдир.

“Софват ут-тафасийр” китобида эса бундай дейилган: “Аллоҳ таоло сизда барча фазилату камолотни жамлади. Эй буюк шараф эгаси, сизнинг буюклигингиздек инсонни башар кўрмаган”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам – ҳалим, ўта ҳаёли, кўп ибодат қилувчи, саховатпеша, сабрли, кўп шукрли, тавозули, зоҳид, раҳмдил, шафқатли, гўзал муомалали, одобли ва барча улуғ сифатлар ҳамда илм эгаси. Аллоҳ рози бўладиган хулқлар соҳиби бўлишлик у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг гўзал тақдиридир.

Бухорий ва Муслимдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Анас розияллоҳу анҳу: “Мен Расулуллоҳга 10 йил хизмат қилдим. Шу давр ичида менга бирон марта “уф” демадилар. Бирон қилган ишимга “нега буни қилдинг”, бирон қилмаган ишимга “нега буни қилмадинг” демадилар. У Зот хулқ жиҳатидан инсонларнинг энг гўзали эдилар”, дедилар».

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Сайтимизнинг муҳтарама фойдаланувчилари, сизлар билан давоми...

06:26 / 11.02.2017 5346
Модомики, банда Аллоҳ унга кўрсатган йўлдан оғишмай бораркан ҳамиша ютуқдадир. Йўлда учраган тўсиқлар, давоми...

06:40 / 06.12.2022 3733
Дадажон дейди яйратиб дилни,Ортда қолдирар меҳрда ўғилни.Кетса ҳам бир кун пойлатиб йўлни,Қизлар отага давоми...

05:42 / 16.09.2020 5915