«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 13-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг гўзал ахлоқ эгаси

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан (Қалам сураси, 4-оят), дея Ҳабибининг ахлоқини гўзал санаган Аллоҳ таолога ҳамду сано ва: “Мен макорими ахлоқни мукаммал қилиш учун юборилдим”, дея мўминларни ҳусни хулқликка чақирган Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга намуна ва комил инсон ҳисобланадилар. Бу зот умматларини инсонларга азият беришдан, қалбини оғритишдан қайтариб: “Мусулмонларнинг яхшиси бошқалар унинг қўли ва тилидан озор чекмайдиганлардир”, деб таъкидлар ва ҳаттоки ўзларига қанча азият берган золим мушрикларга ҳам чиройли муносабатда бўлар эдилар.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни аҳдига содиқлик, вафодорлик, ростгўйлик каби фазилатлари учун барча инсонлар у зотни Амин деб аташган.

Яна аҳли китоблардан бўлган Ваҳб ибн Мунаббаҳ бу борада шундай дейди: “Ўтган пайғамбарларга Худо тарафидан берилган китоблардан 71 тасини ўқиб туширдим. Муҳаммаднинг сифатларини уларнинг ҳаммасида кўрдим. Худо томонидан берилмиш бу ақл олдида бошқаларнинг ақллари дарёдан бир томчи сув мисоли, деб ёзилганини ўқидим”.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон бўлганлигини таъкидлар эдилар.

Оламларга раҳмат, мўминларга ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларини сифатлаш учун бизнинг сўзларимиз ожизлик қилади.

Отабек Орифжонов

   
Мавзуга оид мақолалар
Рўзанинг тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.  Биринчи шарт лозим бўлиш шартлари.  Бу шартлар давоми...

06:33 / 18.11.2016 9862
Аёлни асраш  оламни асрашдир Мустақиллик йилларида аёлқизлар ҳақҳуқуқини таъминлаш,  уларнинг жамиятдаги давоми...

15:04 / 16.02.2017 7227
Ўлим. Бу сўзни эшитишнинг ўзиёқ кишини юзидан табассумни нари қилади. Кутилмаган сергаклик келиб, кишини давоми...

13:20 / 24.12.2016 3861
Эй бисоти кўнгил, бойлиги муҳаббат бўлганЭй борлиғи Ишқдан бино.Эй кўзёшларида пайғамбар севгисини давоми...

06:25 / 01.01.2023 3889