Испания парламентида ҳижобли аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Испаниянинг Каталониясида бўлиб ўтган ҳудудий сайловлар натижасига кўра, ҳижобли муслима илк бора парламентга сайланган. 12 чақириқ парламентга марокашлик 36 ёшли Нажат Дриуш сайланди. Ҳижобли муслима «сўл республикачилар» партияси рўйхати бўйича парламентга 10 рақам билан кирди. Дриуш икки фарзанднинг онаси ва шаҳар кенгашининг аъзоси, жамиятнинг интеграциялашуви бўйича ижтимоий хизматга ихтисослашган мутахассис, деб хабар беради IslamNews сайти Morocco World News га таяниб. «Яхши одам бўлиш учун ўқиш керак дейишганди, биз ўқидик. Кейин жамоат ишида қатнаш дейишди, қатнашяпмиз. Муаммо нимада?», – дейди Нажат исломофобия муаммоси ҳақида гапираркан. – Мен болаларим боболари ва момолари кечирган азобларни кўришини истамайман». Таъкидлаш жоиз, Каталонияда 515 000 мусулмон яшайди, улар аҳолининг 6,8 фоизини ташкил этади.

Мавзуга оид мақолалар
Савол Пайғамбаримизнинг сочлари қандай тузилишда эди          Жавоб Пайғамбаримизнинг ҳаётлари давоми...

09:01 / 07.12.2017 3822
Қубайса ибн Жобирдан ривоят қилинади «Умар «Ким раҳим қилмаса, унга ҳам раҳим қилинмайди. Ким бировни давоми...

20:00 / 15.11.2016 4222
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоятқилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

21:40 / 23.03.2023 3122