Ёш муслима Forbes рўйхатига кирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёш муслима Forbes рўйхатига кирди

Forbes журнали ҳар йил эълон қиладиган “30 ёшгача бўлган энг эътиборли кишилар” рўйхати омадли ёш тадбиркорлар ва бошқа касбларда муваффақият қозонган истеъдодли ёшлардан тузилади. Бугунги кунда таълим ва маданият соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган Ала Муробит ҳам ана шу рўйхатга киритилди. Ливиялик ала Муробит БМТ олий комиссарлари орасида 45 га тўлмаган ягона ходимдир. 15 ёшида тиббиёт институтига кирган, ўқишни тугатгандан сўнг ҳамюртларига ёрдам бериш мақсадида «Ливия аёллари овози» нотижорий ташкилотига асос солган эди. 2013 йилда у АҚШ Давлат департаментининг «Яқин Шарқ ва Ғарб диалоги» дастурида иштирок этди. «Ажойиб… Бу менга кўрсатилган жуда катта ишонч эди», – деди доктор Мурабит. Ҳозир аёл бутунжаҳон соғлиқни сақлаш сиёсатига, хусусан, бу соҳада кадрлар малакаси муаммосига ўз эътиборини қаратган. Доктор Мурабитнинг ишлари Марис Беллисарио номидаги халқаро мукофот билан тақдирланган, ўзи эса «Би-би-си»нинг «Энг яхши 100 аёл» рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvSsszO2PENYembed

11:37 / 08.09.2016 4373
embedhttpswww.youtube.comwatchvDRRNJirdqlEfeatureyoutu.beembed

20:17 / 07.02.2018 3037
Жуда ҳам чиройли ўтган Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ҳозиргина ўз якунига етди. Ҳақиқий давоми...

13:48 / 19.03.2018 3886
Fийбатнинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламолар ғийбатни қуйидагича давоми...

13:17 / 10.11.2016 8944