Шаъровий «100 савол-жавоблар» китобидан (аудио 4,5,6)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маникюр ва таҳорат

4-савол: Таҳоратли бўла туриб, тирноқларга маникюрдан кейин суртиладиган лак қўйилса, таҳорат ўтадими?

Жавоб: Саволнинг ўзида жавоб бор. Тирноқлардаги лак давомли бўлади. Шундай экан, у ўтказмайдиган модда ҳисобланади. Агар бўёқ бўлганида шаръан жоиз бўларди. Тирноқдаги лак билан таҳорат ўтади, деб ишонадиганлар улар лак билан бўёқнинг орасидаги фарқда чалкашадиганлардир. Бўёқ бирор нарсанинг ичига кириб, унга айланиб кетадиган моддадир.

 Жумадаги ёмғир ёки меҳмон

5-савол: Мусулмон инсон ёмғир ёки меҳмони сабабли жума намозига чиқмаса, унга шариатда авф борми?

Жавоб: Ёмғир вақтида намоздан авф этилиш ва меҳмон сабабли авф этилиш... Бундайларга энг яқин масжидга бориб, жума намозини адо қилиш вожибдир.

 Мустажоб дуо

6-савол: Мустажоб дуо қандай бўлади?

Жавоб: Унинг илми Мустажоб Қилувчининг ҳузуридадир. Бас, Аллоҳ сенга дуоингни мустажоб қилмайди, чунки Аллоҳ дуонинг ижобатини ман қилгандир. Аллоҳ илмининг шомиллигича яхшиликни хоҳлайди, сенинг илминг ўлчови билан эмас. Қанчадан-қанча нарсалар содир бўлишини орзу қиламиз, ўша нарса бор бўлганидан кейин унда ёмонлик бўлади. Агар ўша нарса содир бўлмаса, унда яхшилик бўлади. Инсон дуода ўзининг қараши билан яхшиликни сўрайди. Лекин Аллоҳ ҳақиқий яхшиликнинг қаердалигини билувчи Зотдир. Аллоҳ ихтиёр қилган нарса инсон ихтиёр қилган нарсалардан яхшидир. 

Ишларимизни Аллоҳнинг зикри билан ёрдам сўраб бошлаймиз.

Дуо, мисол учун, касал одам табибга боришидир.

Айбланувчига эса ҳимоячи ёллаш кифоя қилади.

Дуо уни ижобат қилувчининг ҳузурига кўтарилади, унинг ижобати сенинг шиддатингга қараб бўлади. 

Мавзуга оид мақолалар
Болангизни қарғаманг, Дуо қилинг болани. «Ит», «Эшак» деб сўкишга, Ҳаё қилинг, болани. Расулуллоҳ давоми...

16:04 / 13.12.2016 4610
Раҳматли бувам «Аллоҳ таолонинг барча ишларида ҳикмат бор», дер эдилар. Зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бу давоми...

16:05 / 07.03.2017 5874
Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ алКиндий араб файласуфи. АлКиндий асарларининг аксарияти бизгача етиб келмаган. давоми...

07:12 / 25.12.2020 4784
Шайх ҳазратларининг «Мукаммал саодат йўли» китобини ўқиганда Садаф деган ёш бир бемор Даволанди қўлимда давоми...

16:39 / 13.12.2016 4442