“Жойнамозингни баралла кўтар!”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сарлавҳани ўқиб, ҳайрон бўлгандирсиз-а?!

“Муслимаат.уз” сайти ходималари Андижон вилоятидаги Қуръон қироати мусобақаси ўз ниҳоясига етгач, шомдан кейин Наманган сари йўлга чиқишди ва шаҳардаги “Туркистон” меҳмонхонасига келиб тушдилар. Меҳмонхонада ўзимиз гувоҳ бўлган ва бизни ажаблантирган ҳолат ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни лозим кўрдик.

Тўғри, ушбу меҳмонхона шароитлари жиҳатидан бизни унча қониқтирмади. Аммо бошқа меҳмонхоналарда кузатилмаган бир ҳолат унинг бу “айбини” ювиб кетади, десак, муболаға бўлмайди.

“Туркистон”нинг меҳмонларни қабул қилиб олиш жойидаги махсус ерга порали Қуръони Карим, ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари ва, шунингдек, жойнамозлар қўйиб қўйилган эди. Бир пайтлар хонасидан жойнамоз чиққани учун ёпилиб кетган меҳмонхона қайда-ю, биз сизга гувоҳи бўлган ҳолда қувониб хабар қилган ҳолат қайда!?

Роббимга чексиз шукрлар айтиб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни ичимда дуо қиламан. Ҳурматли Президентимиз, бир томондан Қуръон мусобақасини ташкиллаштирганингиз учун, бошқа томондан эса динимиз борасида улкан тўсиқларни олиб ташлаётганингиз учун халқингиз сиздан қанчалар миннатдор эканини биласизми?! Мусобақа давомида сизни ҳайъат аъзоларидан тортиб, оддий томошабингача ич-ичидан дуо қилаётганини-чи?! Биз эса тирик гувоҳмиз! Сиз қанча-қанча ажру савобларга кўмиляпсиз, иншааллоҳ. Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Зеро, Аллоҳнинг розилиги энг муҳим ва энг буюк мукофотдир.

Зуҳрахон Ҳамдамова

Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макканинг катта тижоратчиларидан бўлмиш Хадийжа бинти давоми...

12:09 / 01.12.2017 3871
Аллоҳ таоло бандаларига ҳаёти ва фаолияти учун ризқ улашади. Аммо уни ҳар бир одамга Ўзи хоҳлаганича беради. давоми...

11:09 / 23.03.2017 4893
Афсуски, кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар давоми...

20:57 / 06.03.2017 7145