Тошкент шаҳридаги “Осиё” ресторанида мусобақа бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 14 феврал куни Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Айни дамда “Муслимаат.уз” сайти жамоаси “Осиё” ресторанига мусобақа жараёнини ёритиш учун етиб келдилар.

Бизга маълум қилишларича, мазкур мусобақада Юнусобод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларидан жами 32 та аёл-қиз иштирокчилар беллашишмоқда. Шундан иккитаси ҳифз йўналиши бўйича мусобақалашади.

Муборак беллашувни гўзал Қуръон тиловати ва салавоту нашидлар бошлаб берди.

Ундан сўнг Юнусобод бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов сўзга чиқиб, ўз дил сўзлари билан ўртоқлашди ва иштирокчи аёл-қизларга муваффақият тилади. У киши шу йил ёз ойларида халқаро Қуръон фестивали фаравон юртимизда бўлишини хушхабар бердилар.

Кейин “Муслимаат.уз” аёл-қизлар сайти раҳбари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзанду аржумандлари Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам нутқ олди ва олим отасининг Қуръони Каримга бўлган муносабатлари ҳақида гапириб берди.   

Сўнг ҳифз йўналишидаги аёл-қиз беллашувчиларга навбат берилди.

                         

Қизларнинг маҳоратини баҳолаш учун йиғилган ҳайъат аъзолари билан ҳам танишинг:

  1. Қурбонова Гулободхон
  2. Эргашева Мухлисахон
  3. Сайдаҳмедова Одинахон
  4. Бобоева Бибиробияхон
  5. Қодирова Муслимахон
  6. Муҳаммадлойиқ қори Абдулвоҳид ўғли

Барча иштирокчиларга Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаган ҳолда хабарлар давомини биз билан кузатишингизни сўраб қоламиз.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
 Ислом элининг шарафшони, ҳаёт дастурхонининг азиз меҳмони, Бухорийи соний Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

13:14 / 06.02.2017 7701
Исломий ўйинчоқлар дўкони Британия бозорини эгалламоқда  Британиялик муслима аёл мамлакатда илк бор давоми...

21:43 / 17.03.2017 4328
Қуръони каримни ўқиб, қалбингиз эриган, Аллоҳнинг каломини ҳақиқатда ичичингиздан ҳис қилган онларингизни давоми...

20:56 / 25.04.2019 4333
Барча нарсаларни йўқотдим деб ўйласанг, Аллоҳ сен билан бирга эканини ёдга ол, шунда сен Уни йўқотмайсан, давоми...

22:05 / 17.05.2017 7347